"MAXSUSENERGOGAZ" АЖда талаб қилинмаган дивидендларни тўлаш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Дивидендларни ўз вақтида олиш учун, шунингдек, агар акциядорлар реестрида банк реквизитлари мавжуд бўлмаса, акциядорлардан (уларнинг ҳуқуқий ворислари ёки меросхўрларидан) “MAXSUSENERGOGAZ” АЖ акциядорлар билан ишлаш бўлимига мурожаат қилиб, қуйидаги маълумотларни тақдим этишлари сўралади:
банк реквизитлари (тўлиқ номи, транзит ҳисоби, СТИР ва МФО коди, акциядорга тегишли банк картаси рақами),
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ),
паспорт нусхаси ёки ID-карта маълумотлари.
Агар акциядор дивидендларини олиш учун мурожаат қилмаса, Ўзбекистон Республикаси “Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ, “MAXSUSENERGOGAZ” АЖ дивидендлар уч йил мобайнида эгаси ёки унинг қонуний вориси томонидан талаб қилинмаса, уларни жамият ихтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А-уй. Телефон: (71) 230-02-05 (238). Электрон почта манзили: corp@maxsus.uz.
"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқаруви
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: