29 Май 2024

ҲУРМАТЛИ "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ АКЦИОНЕРЛАРИ!

"MAXSUSENERGOGAZ" акционерлик жамияти сизларни қуйидаги манзилда: 100007, Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32А-уй, e-mail: corp@maxsus.uz, веб-сайт – www.maxsus.uz, 2024 йил 21 июнда Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32А-уй, маъмурий биносида акционерларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Йиғилиш соат 10:00 да бошланади, акционерларни рўйхатдан ўтказиш соат 09:30 дан 09:55 гача амалга оширилади.

КУН ТАРТИБИ:

  1. 2023-2024 йилларда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув кенгашининг фаолияти ва қабул қилинган қарорлари тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш.
  2. 2023 йил учун "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг йиллик ҳисоботини, шу жумладан мустақил аудитор (ООО «SFAI-Buxgalter-Audit Tashkent») хулосасини тасдиқлаш.
  3. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича Бошқарув ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. 2023 йил учун "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
  5. 2023 йил якунлари бўйича "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг соф фойдасини тақсимлаш.
  6. Уч йил давомида талаб қилинмаган дивидендларни "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ихтиёрига ўтказиш масаласини кўриб чиқиш.
  7. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув кенгашини сайлаш.
  8. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Тафтиш комиссиясини сайлаш.
  9. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  10. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув раиси ва аъзолари билан меҳнат шартномаларини узайтириш.
  11. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш.
  12. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг 2024 йил учун мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини белгилаш, унинг хизматлари учун тўловнинг максимал миқдорини белгилаш ва у билан шартнома тузиш.
  13. Келгуси умумий йиғилишга қадар "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг жорий хўжалик фаолияти давомида амалга оширилиши мумкин бўлган аффилирланган шахслар билан битимларни маъқуллаш.

Акционерларни йиллик умумий йиғилиш ҳақида хабардор қилиш реестри 2024 йил 22 май ҳолатига ва акционерларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш реестри 2024 йил 13 июн ҳолатига якунланади.

Акционерларга қонунчиликка мувофиқ йиллик умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш жараёнида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар билан юқоридаги манзилда ёки (71) 230-02-05 (238) телефон рақами орқали танишиш мумкин.

Акционерларнинг умумий йиғилишида шахсан ёки ўз вакили орқали иштирок этиш ва овоз бериш тартиби белгиланган. Акционерлар ўзлари билан паспорт ёки ID-картани, вакиллар эса паспорт (ёки ID-карта) ва нотариал тасдиқланган ишончномани олиб келишлари лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 42-моддасига мувофиқ, акционер ўз акцияларига бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачисини ўз маълумотларининг ўзгариши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Акционернинг маълумотларини ўзгартириш тўғрисида маълумот тақдим этмаган ҳолларда, Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси акционерга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

Шунингдек, юқоридаги қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, акционерларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги хабар акционерларга электрон почта орқали юборилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Акционерлик жамиятлари ва акционерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва акционерлар маълумотларининг янгиланганлигини таъминлаш мақсадида барча акционерлардан ўз маълумотларини янгилаш учун жамиятга ва хизмат кўрсатувчи инвестиция воситасига мурожаат қилишлари ва ўз электрон почта манзилларини "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг e-mail: corp@maxsus.uz га юборишлари сўралади.

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув кенгаши

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech