12 Май 2025

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ АУДИТИ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

"MAXSUSENERGOGAZ" акциядорлик жамияти 2025 йил учун халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (ХМҲС) мувофиқ тузилган молиявий ҳисобот бўйича миллий ва халқаро аудит стандартларига (МАС) мувофиқ мажбурий ташқи аудит ўтказиш учун аудиторлик ташкилотларини танлаб олиш бўйича танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган ташкилотлар таклифларини юборишлари мумкин.

Танлов якунларига кўра мустақил аудиторлик ташкилоти ва унинг хизматлари учун максимал тўлов миқдори акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

Танлов таклифида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:

  • шартнома шартлари (ижро муддати, хизматлар учун максимал тўлов ва ҳ.к.) билан танловда иштирок этиш учун ариза;

  • аудиторлик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, ходимлар учун малака сертификатлари ва аттестатлар;

  • компания ҳақида маълумот;

  • компания ходимлари ҳақида маълумот;

Минимал талаблар:

  • халқаро бухгалтерлик сертификатига эга аудиторнинг штатда мавжудлиги (CIPA, ACCA, CAP ёки “МАС бўйича аудит” фанидан имтиҳонни ўз ичига олган МССБА, IFAC ва бошқа халқаро сертификатлар);

  • аудит соҳасида камида 15 йиллик иш тажрибаси;

  • нефть ва газ саноати корхоналарига хизмат кўрсатиш бўйича камида 5 йиллик иш тажрибаси.

Номзодларнинг ҳужжатлари 2025 йил 19 май куни соат 12:00 гача қабул қилинади. Кўрсатилган муддатдан кейин тақдим этилган таклифлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А-уй. Телефон: (71) 230-02-05 (238). Электрон почта манзили: corp@maxsus.uz.

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech
Close menu