A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Кузатув кенгаши тўғрисидаги низоми (30.06.2016)

 

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

"MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти

Акциядорлар умумий йиғилиши

30 июн 2016 йилдаги

1 - сонли баёни билан Йиғилиш Раиси,

Кузатув кенгаши Раиси

_______________ О.Б. Убайдуллаев

 

"MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти

Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалар.

2. Кузатув кенгашининг ваколат доираси.

3. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш (тайинлаш) ва ваколатларини аввал бекор қилиш.

4. Кузатув кенгаши Раиси.

5. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

6. Кузатув кенгаши мажлиси ва қарор қабул қилиш тартиби.

7. Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш тартиби.

8. Кузатув кенгаши аъзолари масъулияти.

9. Хулоса қоидалари.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акцидорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда - қонун), "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилди ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланди.

1.2. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг мақомини, ишини, Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиш тартибини, шунингдек, Кузатув кенгаши ҳар бир аъзосининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.3. Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни ташкил этади, Қонун ва Жамият Уставида ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.

1.4. Кузатув кенгаши Жамият бошқарув органи ҳисобланади.

1.5. Кузатув кенгаши Жамият бошқаруви масаласи борасида Акциядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобот беради.

2. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТ ДОИРАСИ

2.1. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини курсаткичларини ижроси юзасидан жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • Корпоратив бошқаруви қонунчилигида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳар йили акциядорлар умумий йиғилишида ҳисобот бериши шарт, шу жумладан Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун килинган чора-тадбирлар бўйича;
  • қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари вазиятларда, йиллик ва навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақириш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг ўтказилиш санаси, вақти ва жойини аниқлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этишни маълум қилиш учун, Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини аниқлаш;
  • акциядорлар умумий йиғилишига Жамият қонунда белгиланган масалаларни киритиш;
  • мулкнинг бозор нархини белгилашни ташкиллаштириш;
  • Жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини ва Жамиат Бошкаруви аъзоларини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият Раиси ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади;
  • Жамият йиллик бизнес-режани тасдиқлаш. Жамият бизнес – режаси Жамият Кузатув кенгаши томонидан жорий йилнинг 1 декабрдан кечиктирмаган ҳолда тасдиқланиши шарт;
  • Жамият йиллик ҳисоботи Жамият акциядорлари умумий йиғилиши ўтказилишидан олдин, 10 (ўн) кундан кечиктирмай тасдиқланиши керак;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек, ҳар чоракда унинг ҳисоботларини кўриб чиқиш;
  • Жамият ижро этувчи органининг фаолиятига даҳлдор бўлган барча ҳужжатларни кўриб чиқиш ва уларни ижро этувчи органдан, Кузатув кенгашининг зиммасидаги барча вазифаларни бажариш учун олиш. Олинган ҳужжатлардан Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат вазифалари доирасида фойдаланиш мумкин;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини аниқлаш ва унинг энг юқори хизмат ҳақи тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш;
  • Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофот ва қоплаш маблағларининг ҳажми тўғрисида тавсиялар бериш;
  • дивиденд ҳажми, унинг тўланиш шакли ва тартиби тўғрисида тавсиялар бериш;
  • Жамият заҳира ва бошқа жамғармаларидан фойдаланиш;
  • Жамият филиал ва ваколатхоналарини ташкил этиш;
  • Жамиятларнинг шўъба ва тобе хўжалик корхоналарини ташкил этиш;
  • Баланс ёки сотиб олиниш қиймати, Жамият тоза активларининг умумий қийматидан ўн беш фоиздан эллик фоизигача бўлган нархдаги мулк ҳақидаги битимни тузиш тўғрисидаги қарор Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниб, бунда Кузатув кенгашидан чиқиб кетган аъзолар овозлари ҳисобга олинмайди;
  • Агар, йирик битимнинг тузилиши ҳақида бир овоздан қарор қабул қилишга эришилмаса, Кузатув кенгаши қарори билан битимнинг тузилиши ҳақидаги масала акциядорлар умумий йиғилишига олиб чиқилиши мумкин;
  • аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганаш ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш (15) кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилиш. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиш;
  • қонунчиликда ўрнатилган тартибда, Жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотларда иштирок этиши билан боғлиқ битимлар тузиш;
  • Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек Жамият Уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни бир овоздан қабул қилиш;
  • Қонунга мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • Жамият томонидан акциялар, корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш;
  • Жамият корпоратив облигацияларни қайта сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;
  • амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда Жамият Уставига асосан Жамият Кузатув кенгаши ваколатига кирган бошқа масалалари ҳал этиш.

2.1. Жамият Кузатув кенгаши ваколатига кирган масалалар Жамият ижроия органига хал қилиш учун берилиши мумкин эмас.

3. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ (ТАЙИНЛАШ) ВА ВАКОЛАТЛАРИНИ АВВАЛ БЕКОР ҚИЛИШ

3.1. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан, қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ равишда, бир йил муддатга сайланадилар.

3.2. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари Жамият Устави томонидан белгиланади ва 5 (беш) кишилик таркибдан иборат бўлади.

3.3. Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг қайта сайланиши чекланмаган.

3.4. Жамият Боқаруви аъзолари Жамият Кузатув кенгаши аъзолигига сайланиш ҳуқуқига эга эмас.

3.5. Кузатув кенгаши аъзолари таркибига, шу Жамиятнинг ўзида, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.

3.6. Жамият Кузатув кенгаши таркибига Қонунда белгиланган тартибда сайланиши мумкин:

  • Жамият акциядорлари – акциядорлар жисмоний шахслар ва юридик шахс акциядорлар вакиллари, ҳамда Жамият акциядорлари бўлмаган шахслар;
  • Афзалликларга эга шахслар: иқтисодий билим даражаси етарли бўлиши; бошқарув амалиёт тажрибаси; Жамият фаолияти профилида иш тажрибасига эгалиги; корпоратив бошқарув ва қимматли қоғозлар бозорида қўшимча билимга эга бўлиши керак.

3.7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сайланиши кумулятив овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда, ҳар бир акциядорга тегишли овозлар Кузатув кенгашига сайланиши керак бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шахс шу тариқа олинган овозларни 1 (битта) номзодга бериши, ёки 2 (икки) ёки ундан ортиқ номзодлар орасида тақсимлаши мумкин. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар, Жамият Кузатув кенгашига сайланган деб ҳисобланадилар.

3.8. Сайланган Кузатув кенгаши аъзосининг ваколати эрта тугатилиши Акциядорлар умумий йиғилиши қарори томонидан белгиланади.

3.9. Кузатув кенгаши аъзолари Жамият аффилланган шахслари деб тан олинади,

4. КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ

4.1. Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаши аъзолари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади.

4.2. Кузатув кенгаши ўз таркибидан Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонидан кўпчилик овоз бериши орқали Кузатув кенгаши раисини қайта сайлаш ҳуқуқига эга.

4.3. Жамият Кузатув кенгашининг Раиси унинг ишини ташкиллаштиради, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкиллаштиради, акциядорлар умумий йиғилишида раислик қилади.

4.4. Кузатув кенгаши Раиси Кузатув кенгаши аъзолари ўртасида вазифаларини тақсимлашни амалга оширади.

4.5. Кузатув кенгашининг Раиси ёки Кузатув кенгаши томонидан раис ваколати юклатилган шахс Жамият томонидан Жамият Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномасини тузади.

4.6. Кузатув кенгаши Раиси бўлмаган тақдирда, унинг вазифалари Кузатув кенгашининг аъзоларидан бирига юклатилади.

5. КУЗАТУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5.1. Жамият Кузатув кенгаши мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби Жамият Устави ва Мазкур Низомга асосан белгиланади.

5.2. Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгаши Раисининг шахсий ташаббуси, Кузатув кенгаши аъзосининг, Тафтиш комиссиясининг, Жамият ижро этувчи органининг ҳамда, Жамият Уставида белгиланган шахслар талабига биноан чақирилади.

5.3. Кузатув кенгаши мажлиси очиқ тарзда, ҳамда сиртқи (овоз бериш йўли билан) ўтказилиши мумкин, Кузатув кенгаши қарори Кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

5.4. Жамият Кузатув кенгаши мажлиси одатда камида бир чоракда 1 (бир) марта ўтказилади. Зарур бўлган ҳолатларда Жамият Кузатув кенгаши навбатдан ташқари мажлиси ўтказилиши мумкин.

5.5. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум миқдори жамият Уставида белгиланиб, Кузатув кенгаши аъзоларининг камида 75 (етмиш беш) фоизини ташкил қилиши лозим.

5.6. Агар, Кузатув кенгашининг мажлисида иштирок этувчилар сони Жамият Уставида белгиланган 75 (етмиш беш) фоиздан кам бўлса, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари шундай навбатдан ташқари акциядорлар йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш, шунингдек, ижро этувчи органи раҳбарининг ваколати муддатдан олдин тўхтатилганида, унинг вақтинча вазифасини бажарувчи шахсни тайинлаш ҳуқуқига эга.

5.7. Кузатув кенгаши мажлисидаги қарорлар иштирок этувчиларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Кузатув кенгаши мажлисида қарор қабул қилинишида Кузатув кенгашининг ҳар бир овози бир овозга эга.

5.8. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида иштирок этувчи аъзолар томонидан бир овоздан қуйидаги масалалар бўйича қарор қабул қилинади:

  • Жамият Устав фондини кўпайтириш;
  • Жамият мулки бўлган, тоза активларининг умумий қийматидан 15 фоиздан 50 фоизигача бўлган нархдаги мулк ҳақидаги битимини тузиш тўғрисидаги қарори қабул қилган кундан бошлаб, тузилган Жамият билан йирик битимларни;
  • аффилланган шахс билан келишув тасдиғи тўғрисидаги қарори;
  • Жамият корпоратив облигациялар чиқарилиши, уларни акцияларга алмаштирилиши тўғрисидаги қарори;
  • Сиртқи овоз бериш (сўровнома орқали) қарорини қабул қилиш;
  • Қонунҳужжатларига мувофиқ бошқа масалалар.

5.9. Жамият Кузатув кенгаши аъзоси ўз овозини бошқа Кузатув кенгаши аъзосига ёки учинчи шахсга бериши йўл қўйилмайди.

5.10. Жамият Кузатув кенгаши Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг овози тенг бўлган тақдирда Кузатув кенгаши қарорига ҳал қилувчи овозни бериш ҳуқуқига эга.

5.11. Жамият   Кузатув   кенгашининг   мажлисида   баённома   юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 (ўн) кундан кечиктирмай 2 (икки) нусхада тузилади. Кузатув кенгаши мажлиси баённомасини Кузатув кенгаши котиби тузади.

5.12. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган жой ва вақт, сана;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

5.13. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган шахслар томонидан имзоланиб, улар баённоманинг тўғри расмийлаштирилиши учун масъулдирлар.

5.14. Жамият Кузатув кенгашининг баённомаси имзоланган кунида Жамият ижро этувчи органига ижро учун топширилади. Агар Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинса, мазкур қарор тўғрисидаги маълумот, Кузатув кенгашининг мажлиси ўтказилган кундаёқ жамият ижро этувчи органига етказилади.

6. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

6.1. Кузатув кенгаши аъзоси ҳуқуқларга эга:

  • Кузатув кенгашининг мажлисида шахсан иштирок этиш, регламентда кўрсатилган вақт ичида, муҳокама қилинаётган масала бўйича сўзга чиқиш;
  • Жамият Кузатув кенгашининг мажбуриятларини бажаришда Жамият фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай ҳужжатларни Бошқарувдан талаб қилиш. Олган ҳужжатларни Жамият Кузатув кенгаши аъзолари томонидан расмий мақсадида фойдаланиш мумкин.
  • Жамият Кузатув кенгашининг ва навбатдан ташқари акциядорлар Умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш;
  • Жамиятининг молиявий- хўжалик фаолиятининг текширувини талаб қилиш;
  • Жамият акциядорлар Умумий йиғилишига тайёланиш давомида тафсия қилиб Кузатув кенгаши томонидан дивиденд миқдори, унинг тўлов шакли ва тартиби, Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланиладиган мукофот тўлови ҳажми бўйича таклифлар киритиш;
  • Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш, Жамият фаолиятини такомиллаштириш, Жамият Уставига ўзгартиш ва/ёки қўшимчалар киритиш, Жамият ички мейёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
  • Кузатув кенгашининг аъзолари вазифаларини бажариш билан боғлик харажатлар учун компенсация ва (ёки) мукофот тўлови олиш
  • бошқа ҳуқуқулар.

6.2. Кузатув кенгаши аъзолари мажбуриятлари:

  • Кузатув кенгашининг аъзолари ўз лавозим вазифаларини ўз вақтида ва сидқидилдан, ҳамда Жамият манфаатлари учун энг яхши деб ҳисоблаган йўл билан бажаришлари шарт;
  • Корпоратив бошқаруви қонунчилигида белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳар йили акциядорлар Умумий йиғилишида ҳисобот бериши шарт, шу жумладан Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун килинган чора-тадбирлар бўйича;
  • Жамият Бошқарувидан Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун килинган чора-тадбирлар бўйичава Жамият йиллик бизнес-режа кўрсаткичларини амалга оширилиш ҳисоботларини ҳар чоракда талаб қилиш;
  • Ҳар чоракда Ички аудит хизмати ҳисоботларини эшитиш;
  • Жамият Тафтиш комиссияси томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан тузилган ьитимлар хулосасини ҳар чоракда кўриб чиқиш;
  • Жамиятга ўзининг аффилланганлиги, Жамият билан тузиладиган битимининг батафсил маълумотини ёзма хабар асосида, битимда иштирок этадиган шахслар, шартноманинг муҳим шартлари тўғрисида хабар бериш;
  • Жамият ҳужжатлари ва махфий ахборот, таркибдаги расмий ёки тижорат сирига айланган маълумотларни ошкор этмаслик керак;
  • бошқа мажбуриятлар.

6.3. Кузатув кенгашининг аъзолари шахсий қизиқишларига асосан бевосита ёки билвосита Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинган у ёки бу қарорларга таъсир кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.

6.4. Кузатув кенгашининг аъзолари Акциядорлик Жамиятининг имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти доирасидаги имкониятлар, Акциядорлик Жамиятиннг фаолияти ва режалари тўғрисидаги маълумот) шахсий бойишиш мақсадида фойдаланиши мумкин эмас.

7. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТАРТИБИ

7.1. Кузатув кенгаши аъзоларининг ўз зиммасидаги мажбуриятларини бажариш даврида ўз вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатлар учун ҳақ ёки компенсация тўланиб борилади.

7.2. Кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантириш тартиби мазкур Низомга асосан аниқланади.

7.3. Кузатув кенгаши аъзоларига фаол, самарали ва унумли Кузатув кенгашида ишлагани учун мукофот тўлови ва компенсацияси пули Жамият акциядорлари хар ойда Умумий йиғилиши қарорига биноан қуйидаги белгиланган миқдорда туланади:

  • Кузатув кенгаши Раисига – Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг ххх баробари миқдорида;
  • Кузатув кенгаши Раиси ўринбосарига – Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг ххх баробари миқдорида;
  • Кузатув кенгаши аъзоларига – Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган энг кам ойлик иш ҳақининг ххх баробари миқдорида.

8. КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИ МАСЪУЛИЯТИ

8.1. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари ўз ҳуқуқлари ва вазифаларини бажаришда Жамият манфаатларини кўзлаб иш қилиши лозим.

8.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари Жамият олдида қонунчилик ва Жамият Уставига мувофиқ масъулдирлар. Бир неча киши масъул бўлган тақдирда, уларнинг масъулияти Жамият олдида ҳамжиҳат ҳисобланади. Бунда, Жамиятга зарар келтирган қарорнинг қабул қилинишида иштирок этмаган ёки қарши овоз берган Кузатув кенгашининг аъзолари масъулиятдан озод этиладилар.

8.3. Жамият, ёки Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг энг камида 1 (бир) фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар), Кузатув кенгашининг аъзоси устидан, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Жамиятга келтирилган зарарларни қоплаб беришни талаб қилишга ҳақлидир.

8.4. Кузатув кенгаши аъзоси Жамиятга етказилган зарари учун Қонунчиликда белгиланган тартибда зарарни қоплаб беради.

9. ХУЛОСА ҚОИДАЛАРИ

9.1. Мазкур Низом акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган пайтдан бошлаб кучга киради.

9.2. Мазкур Низомда Қонун ҳужжатларига ҳамда Жамият Уставига асосан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.

9.3. Мазкур Низомдаги киритилган ўзгартиришлар ёки қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus