A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Бошқарув тўғрисидаги низом (30.06.2016)

 

“ТАСДИҚЛАНГАН”

"MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти

Акциядорлар умумий йиғилиши 30 июн 2016 йилдаги

1 - сонли баёни билан Йиғилиш Раиси,

Кузатув кенгаши Раиси

_______________ О.Б. Убайдуллаев

 

"MAXSUSENERGOGAZ" акциядорлик жамиятининг 

БОШҚАРУВИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМ

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалар.

2. Жамият Бошқаруви ташкил қилиш тартиби.

3. Бошқарув ва Бошқарув Раисининг ваколати.

4. Бошқарувнинг иш тартиби.

5. Бошқарув аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари.

6. Жамият Бошқарув аъзоларини рағбатлантириш.

7. Жамият Бошқарув аъзоларининг масъулияти.

8. Якуний қоидалар.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (кейинги ўринларда – Қонун), бошқа қонунчилик ҳужжатлари ҳамда "MAXSUSENERGOGAZ" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда – Жамият) Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом Жамиятининг ижро этувчи органи бўлмиш – Бошқарувнинг мақоми ва ваколатларини, унинг ташкил этилиш тартибини, Бошқарув фаолиятини, унинг аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тартибини ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини белгилайди.

1.3. Бошқарув Жамиятнинг жорий фаолияти бошқарувини амалга оширади ва Жамиятнинг бошқарув органи деб ҳисобланади.

1.4. Бошқарув Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилишига ҳисобот беради.

2. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРТИБИ

2.1. Жамият Уставига мувофиқ Бошқарувнинг сон таркиби 5 (беш) нафар аъзодан иборатдир.

2.2. Бошқарувнинг сон таркиби, бир ишчи томонидан бошқарув вазифалари бажарилишининг максимал имкониятлари, бошқарув аппаратини қисқартириш, Жамиятни бошқаришда қайтарилувчи бўғимларни йўқ қилиш ва шу билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни қисқартириш тамойилларига асосланган ҳолда аниқланади.

2.3. Бошқарув Раиси ҳамда аъзоларини ташкил килиш, сайлаш (тайинлаш) ва уларнинг ваколатини муддатдан олдин тўхтатиш Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади..

2.4. Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан, Бошқарув Раиси ҳамда аъзоларини тайинлаш, чет эл бошқарувчилари ҳам иштирок этишлари мумкин бўлган танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

2.5. Жамият Бошқаруви таркибига қуйидагилар кириши мумкин:

  • Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари, Бошқарув Раисининг ўринбосари, Бошқарув Раисининг молия масалалари бўйича ўринбосари, Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари (бош инженер), бош бухгалтер;
  • бўлимлар ва асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларининг раҳбарлари;
  • Жамият фаолиятининг асосий йўналишларини таъминлович бошқа бош мутахассислар.

2.6. Жамият Бошқарув Раиси Жамият фаолиятидаги ўзгаришлар ёки ишлаб чиқариш зарурияти туфайли, мазкур Низомга мувофиқ Жамият Бошқаруви таркибига қўшимча номзодлар тўғрисидаги таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

2.7. Бошқарув аъзолигига номзод Жамиятни ўзнинг жиноий, маъмурий ва бошқа турдаги жавобгарликларга тортилганлиги ҳақида хабардор қилиши шарт.

2.8. Жамият Бошқарув аъзолигига номзодлар, уларнинг номзодликлари кўриб чиқилаётганида Кузатув кенгаши мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

2.9. Жамият Бошқаруви аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилиниши шахсий тартибда амалга оширилади.

2.10. Жамият Бошқаруви Раиси ва аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан, Кузатув кенгашида иштирок этаётган Кузатув кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

2.11. Жамият Кузатув кенгаши томонидан Жамият Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) тўғрисидаги қарор қабул қилиниб бўлганидан сўнг, Жамият Бошқарув Раиси ҳамда хар бир аъзоси билан бир йил муддатга меҳнат шартномаси тузилади, ва ҳар йили бу шартномани давом эттириш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Жамият томонидан Шартномага Кузатув кенгашининг Раиси ёки Жамият Кузатув кенгаши томонидан тайинланган ваколатли шахс имзо чекади. Жамият Бошқарув Раиси билан тузилаётган шартномада, унинг Жамият фаолиятининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган барча мажбуриятлари, Жамият йиллик бизнес-режасининг бажарилиши ҳақида Жамият Кузатув кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилишига ҳисобот топшириш даврийлиги белгилаб берилади.

2.12.Кенгаш аъзолари қонун ҳужжатлари, Жамият Низоми, мазкур Низом, ходимларнинг иш ҳужжатлари кўрсатмалари, улар билан тузилган меҳнат шартномалари, Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари, Кенгаш қарорлари ва фармойишлари, Бошқарув Раиси фармойишлари асосида белгиланган ваколатлари доирасида фаолият юритади.

2.13. Жамият Кузатув кенгаши Жамият Бошқарув Раиси ёки аъзолари билан тузилган шартномани, улар томонидан Жамият Уставининг қўпол бузилиши, уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) натижасида Жамиятга зарар етиши, улар томонидан меҳнат шартномаси шартларининги бажарилмаслиги ёки Жамиятнинг йиллик бизнес-режасида тасдиқланган ҳаракатларнинг бажарилмаганлиги сабабли муддатдан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга.

Жамият Кузатув кенгаши томонидан Жамият Бошқарув Раиси ёки аъзоси билан тузлиган меҳнат шартномасини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинса, Жамият Бошқарув Раиси ёки Бошқарув аъзоси ваколатларини бошқа шахсларга бериш тўғрисидаги қарор ўша мажлиснинг ўзида, ёки Кузатув кенгашининг кейинги мажлисида қабул қилиниши мумкин. Бунда Жамият Бошқарув Раисининг ёки аъзосининг вақтинча вазифасини бажарувчи шахс тайинланади.

3. БОШҚАРУВ ВА БОШҚАРУВ РАИСИНИНГ ВАКОЛАТИ

3.1. Жамият Бошқарувининг ваколатига, Жамият Кузатув кенгаши ҳамда акциядорлар Умумий йиғилиши ваколатига киритилган масалалардан ташқари, Жамиятнинг жорий бошқаруви билан боғлиқ барча масалалар киради.

3.2. Бошқарув Жамият Кузатув кенгаши ҳамда акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорлари бажарилишини таъминлайди.

3.3. Бошқарувнинг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Кузатув кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларига чиқарилувчи масалаларни кўриб чиқиш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши борасида таклифларни ишлаб чиқиш;
  • Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжаттлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Жамият билан аффилланган шахслар билан тузилиши мумкин бўлган эҳтимолли битимларни ўрганиб чиқиш;
  • Жамият акциядорлари томонидан тушган даъво ва аризаларни кўриб чиқиш;
  • Жамиятга суд орқали қилиниши билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;
  • Жамият йиллик бизнес-режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • Жамиятнинг истиқболли ривожланишининг асосий йўналишлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Жамият фаолиятини такомиллаштириш борасида таклифларни тайёрлаш;
  • маркетинг тадқиқотларини ўтказиш;
  • қонунчиликда кўзда тутилган, Жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

3.4. Бошқарув Раисининг ваколати:

  • Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради;
  • ҳар чоракда бир марта Жамият Кузатув кенгашига Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бажарилиши жараёни ҳақида ҳисобот беради;
  • Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар вамолиявий йил якунларига кўра, йиллик акциядорлар Умумий йиғилишида Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ҳисобот беради;
  • Жамият Кузатув кенгашига, ўрнатилган тартибда Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларининг лойиҳасини кўриб чиқиш учун киритади;
  • акциядорларнинг амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган маълумотларни олишга, акциядорлар Умумий йиғилишларида иштирок этишга, дивиденд тўловларини олишга бўлган барча ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди;
  • қонунчилик ва Жамиятнинг ички меъёрларида ўрнатилган тартибда Жамиятнинг мулки ва пул маблағларини тасарруф қилади;
  • Жамият номидан шартномалар, битимлар ва бошқа келишувларни тузади;
  • Жамият номидан ишончномалар беради;
  • Ўзбекистон Республикасининг банкларида Жамият учун ҳисоб ва бошқа турдаги рақамларни очади;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг ҳаққонийлиги ва керакли тартибда юритилишини, мувофиқ органларга йиллик ва бошқа молиявий ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилишини, Жамият фаолиятини ҳақидаги маълумотларни акциядорлар, кредиторларга Жамиятнинг расмий веб-сайти ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда усул билан етказилишини ташкиллаштиради;
  • мувофиқ органларга давлат статистика ҳисоботларининг тўлиқ ва ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлайди;
  • штатни тасдиқлайди, унинг малакали кадрлар билан таъминланишини ташкил қилади;
  • ишчилар билан меҳнат шартномаларини (келишувларини) тузади ва уларнинг тугатилиши тўғрисида қарорлар қабул қилади;
  • Бошқарув Раисининг ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари орасида вазифаларни тақсимлайди, ҳамда Жамият фаолиятига боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилишда ваколатларини аниқлайди;
  • Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарига раҳбарларни тайинлайди;
  • Жамиятнинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар, йўриқномалар ҳамда ўз ваколати доирасида бошқа ҳужжатларни чиқаради ва қабул қилади;
  • Жамиятнинг бошқармалар, бўлимлар ва бошқа тузилмавий бўлинмалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
  • Жамият ходимларига, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган, интизом чораларини кўради;
  • ходимларни мукофотлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди, лавозим маошлари, уларга қўшимча тўловларни белгилайди, Жамият ходимларини рағбатлантиради, ҳамда, Жамият ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, товон тўловларини белгилайди;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда, Жамиятнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.

4. БОШҚАРУВНИНГ ИШ ТАРТИБИ

4.1. Бошқарув мажлисларининг ўтказилишини Бошқарув Раиси ташкиллаштиради, Бошқарув мажлиси баённомаларига ва бошқа ҳужжатларга жамият номидан имзо чекади, Бошқарув қарорларига мувофиқ, унинг ваколати доирасида Жамият номидан ишончномасиз фаолият юритади.

4.2. Жамият Бошқаруви мажлислари зарурият туғилганида, лекин бир ойда 1 (бир) мартадан кам бўлмаган даврийликда ўтказилади.

Бошқарув мажлисини ўтказиш учун кворум, сайланган (тайинланган) Бошқарув аъзолари умумий сонининг 75 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

4.3. Бошқарув томонидан Кузатув кенгаши ёки акциядорлар Умумий йиғилиши қарорига олиб чиқилаётган масалалар, мажбурий равишда Бошқарув томонидан олдиндан муҳокама қилинади.

4.4. Кузатув кенгаши ҳамда акциядорлар Умумий йиғилишида Бошқарувнинг нуқтаи назарини бошқарув раиси ёки у томондан ваколатли этиб тайинланган шахс етказади ва ҳимоя қилади.

4.5. Жамият Бошқаруви мажлисларини Бошқарув Раиси ёки кўрилаётган масалаларга мувофиқ, Бошқарув Раиснинг ўринбосарларидан бири олиб боради.

4.6. Бошқарув мажлисларида қарорлар, мажлисда иштирок этувчи Бошқарув аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Мажлисда иштирок этувчи Бошқарув аъзоларининг овозлари тенг келганда, Бошқарув Раисининг овози ҳал қилувчи кучга эга.

4.7. Бошқарув мажлисида баённома олиб борилади ва ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши керак:

  • мажлис ўтказилаётган санаси, жойи ва вақти;
  • мажлисда иштирок этаётган Бошқарув аъзоларининг рўйхати;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўийлган масалалар ва уларнинг юзасидан овоз беришнинг натижалари (мажлисда иштирок этган ҳар бир Бошқарув аъзосининг овоз бериши натижаси кўрсатилиши керак);
  • қабул қилинган қарорлар.

4.8. Бошқарув мажлислари Баённомаларидан кўчималар қуйидагиларга тақдим этилади:

  • Жамият Кузатув кенгаши ҳамда Тафтиш комиссияси аъзоларига, уларнинг талаблари билан тақдим қилинади;
  • бошқа мансабдор шахслар, ички аудит хизмати ва аудиторлик ташкилотининг сўровларига асосан, фақат Бошқарув Раисининг рухсати билан тақдим этилади;
  • бошқа шахс ва органларга (жумладан, давлат органларига), амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган вазиятларда тақдим қилинади.

4.9. Бошқарув мажлисларининг баённомалари икки нусхада расмийлаштирилиб, мажлисда иштирок этаётган барча Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади.

4.10. Бошқарув мажлисларининг баённомалари Жамиятда, қонунчиликда ўрнатилган тартибда сақланади.

5. БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

5.1.1. Жамиятнинг Бошқарув Раиси, акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги масалалардан, шунингдек, Жамият Бошқаруви ваколатидаги масалалардан ташқари Жамият фаолияти билан боғлиқ барча масалаларни мустақил равишда ҳал қилади.

5.1.2. Жамият Бошқарув Раисининг ҳуқуқлари:

  • унинг ваколатидаги масалалар юзасидан, мустақил равишда қарор қабул қилиш;
  • ишончномасиз Жамият номидан фаолият юритиш, бошқа ташкилот ва органлар билан ўзаро муносабатда жамият манфаатларини тақдим этиш;
  • Жамият номидан битимлар тузиш, Акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Жамият Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган шартнома ва битимлар бундан мустасно;
  • Раис ўринбосарлари ва Бошқарув аъзолари орасида мажбуриятларни тақсимлаш, уларнинг Жамият фаолиятига оид масалаларни ҳал қилишда ваколатини аниқлаш;
  • Қонунчилик ва Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган тартибда Жамиятнинг мулки ва пул маблағларини тасарруф қилиш;
  • Жамият номидан шартнома ва битимлар тузиш;
  • Жамият номидан ишончномалар бериш;
  • ишчилар билан меҳнат шартномаларини (келишувларини) тузиш ҳамда уларни тўхтатиш (тугатиш) тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • Жамият учун Ўзбекистон Республикасининг банкларида ҳисоб рақами, валюта рақами ҳамда бошқа турдаги рақамларни очиш, банк ҳамда жамиятнинг бошқа молиявий ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлиш;
  • Жамиятнинг барча ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган, буйруқ, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамият фаолиятига оид бўлган ички меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини, ўрнатилган тартибда, Жамият Кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилиши учун тақдим қилиш;
  • маъмурий-бошқарув ходимлари штатини тасдиқлаш, уни малакали кадрлар билан таъминлаш, Жамият ишчиларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг филиал ва ваколатхоналарига, цеҳ ва бўлинмаларига раҳбарларни тайинлаш;
  • Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши керак бўлган ҳужжатлар бундан мустасно;
  • амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган равишда Жамият ходимларига нисбатан интизомий жазолаш тадбирларини қўллаш;
  • лавозим маошларига қўшимча тўловлар, бошқа тур тўловларни белгилаш, Жамият ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, товон тўловларини тайинлаш;
  • Кузатув кенгашининг розилиги билан, унинг ишида маслаҳат овози бериш ҳуқуқи билан иштирок этиш;
  • Кузатув кенгашининг розилиги билан бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимларга эгалик қилиш;
  • мукофот олиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиш.

5.1.3. Жамият Бошқарув Раисининг мажбуриятлари:

  • ўз ваколати доирасида Жамиятнинг жорий фалиятини бошқаришни амалга ошириш ва шу орқали унинг самарали ва барқарор ишини таъминлаш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно;
  • мазкур Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган шартноманинг шартлари, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ тарзда ўз мажбуриятларини керакли равишда бажаради;
  • Жамият Кузатув кенгаши ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларининг бажарилишини назорат қилишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • Кузатув Кенгашига Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва Жамият йиллик бизнес режа кўрсаткичларини ижроси тўғрисида хар чоракда хисобот бериш;
  • ҳар йили акциядорларнинг Умумий йиғилишида Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан молиявий йил ва Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳисобот беради;
  • акциядорларнинг қонунчиликда ўрнатилган маълумотларни олишга, акциядорлар Умумий йиғилишларида иштирок этишга, дивидендлар ҳисобланиши ва олинишига бўлган ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг Жамиятнинг расмий веб-сайти ҳамда бошқа, қонунчиликда ўрнатилган тартибда, усулда, ҳаққоний ёритилишининг назоратини ташкиллаштириш ва амалга ошириш;
  • Жамият Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ва (ички ёки ташқи) аудиторининг талабига кўра, Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига доир ҳужжатларнинг тўсиқларсиз тақдим қилинишини назорат қилиш;
  • Жамият Бошқаруви мажлисларининг ўтказилишини таъминлаш, Жамият Бошқарув мажлиси ҳужжатларини ҳамда баённомаларини имзолаш;
  • Жамиятнинг ишлаб чиқариш бирликлари, цехлари ва бошқа тузилмавий бўлинмаларининг ўзаро самарали фаолиятини таъминлашни назорат қилиш;
  • Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларининг керакли ҳолда ҳамда ҳаққоний юритилишини ташкиллаштирилишини назорат қилиш, мувофиқ органларга ҳар йиллик ҳамда бошқа турдаги ҳисоботларнинг ўз вақтида топширилишини таъминлаш;
  • давлат статистик ҳисоботларнинг мувофиқ органларга ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши таъминланишини назорат қилиш;
  • Жамият фаолияти тўғрисидаги хизмат ва тижорат сирларини (конфиденциал маълумотларни) сақлаш ва Жамият ишчилар томонидан хизмат ва тижорат сири (конфиденциал) бўлган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш;
  • Жамиятни малакали кадрлар билан таъминланишига йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши, Жамият ходимларининг билими, малакаси, тажриба ва қобилиятларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш;
  • меҳнат ва технология интизомини сақлаш;
  • қонунчиликда ўрнатилган тартибда, меҳнат муносабатларига оид масалаларнинг ҳал қилинишини таъминлаш;
  • Жамият ходимларини иш ҳақи  билан белгиланган вақтида, қонунда кўрсатилган даврда таъминлаш;
  • Жамият фаолиятини олиб боришда амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, мазкур Низом ва Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

5.2.1. Жамият Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари Бошқарув Раиси билан биргаликда Жамиятнинг фаолиятига оид ҳамма масалаларни ҳал қилади. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколатидаги масалалар бундан мустасно.

5.2.2. Жамият Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ўз ваколати доирасидаги масалалар юзасидан мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;
  • Жамият номидан ишончномасиз фаолият олиб бориш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Устав ҳамда Жамиятнинг бошқа ҳужжатларида белгилаб ўтилган чегараларда, Жамиятнинг мулки ва пул маблағларини тасарруф қилиш;
  • Жамият номидан (ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган) шартнома ва битимлар тузиш;
  • ишчилар билан меҳнат шартномалирини (битимларини) тузиш ва уларнинг тугатилиши (бекор қилиниши) тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • молиявий ҳужжатларни шахсан ўзи ҳал қилиш ва имзо чекиш;
  • Жамият номидан ишончномалар бериш;
  • Жамият учун Ўзбекистон Республикасининг банкларида ҳисоб рақамлари, валюта ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамларини очтириш;
  • Жамият ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • Жамиятнинг асосий ва кўмакчи ишлаб чиқариши ходимларининг штатини тасдиқлаш, уни тўлдириш, Жамият ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
  • Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш. Жамият Кузатув кенгаши ҳамда акциядорлар Умумий йиғилиши ваколатига киритилган ҳужжатлар бундан мустасно;
  • шартнома ва битимлар тузиш, Акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Жамият Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган шартнома ва битимлар бундан мустасно;
  • Жамият филиаллари, ваколатхоналари, цех ва бўлинмаларига раҳбарларни тайинлаш;
  • Жамият ходимларига нисбатан, амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган интизомий жазо чораларини қўллаш;
  • лавозим маошларига қўшимча тўловлар белгилаш, турли тўловларни жорий этиш, Жамият ходимларини рағбатлантириш, шунингдек, Жамият ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш мақсадида, товон тўловларини ўрнатиш;
  • Жамият Бошқаруви мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда кўрилаётган ҳар қандай масала юзасидан сўзга чиқиш;
  • унга юклатилган вазифаларни бажариш учун, Жамият фаолиятига оид ҳужжатларни тўсиқларсиз олиш;
  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш ва такомиллаштириш борасида таклифлар киритиш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш, Жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида таклифлар киритиш;
  • Кузатув кенгашининг розилиги билан унинг мажлисларида маслаҳат овози бериш ҳуқуқи билан иштирок этиш;
  • Кузатув кенгашининг розилиги билан бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларида лавозимлар эгаллаш;
  • мукофот олиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгалик қилиш.

5.2.3. Жамият Бошқарув Раиси биринчи ўринбосарининг мажбуриятлари:

  • ўз ваколати доирасида Жамиятнинг жорий фалиятини бошқаришни амалга ошириш ва шу орқали унинг самарали ва барқарор ишини таъминлаш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно;
  • мазкур Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган меҳнат шартномаси шартлари, акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ барча мажбурият ва вазифаларни керакли тартибда бажаради;
  • Жамиятнинг ишлаб чиқариш бирликлари, цехлари ва бошқа тузилмавий бўлинмаларининг самарали ўзаро фаолиятини таъминлаш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бандлари, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгаши қарорларини бажариш;
  • Ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун зарур бўлган ҳажмларда даромад олиниши таъминланишини назорат қилиш;
  • Жамиятни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқилишини бошқаради, уларнинг бажарилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;
  • Жамият номидан ёзишмалар олиб бориш;
  • Жамиятнинг ички тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқлаш, ишчилар билан меҳнат шартномалини тузиш ва бекор қилиш;
  • Жамиятнинг малакали кадрлар билан таъминланиши билан боғлиқ чора-тадбирларни кўриш, Жамият ишчиларининг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;
  • Жамият ишчилари, шўъба ва тобе корхона ва ташкилотлар раҳбарларини тайинлаш ва ишдан бўшатиш;
  • Жамият ишчиларининг ижтимоий кафолатлари ва меҳнат муҳофазасига риоя қилинишини таъминлаш;
  • Жамият ходимларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амал қилувчи бошқа қоидалар ва Низомлар, ҳамда меҳнат шартномаси шартларига риоя қилинишини талаб қилиш;
  • Жамият ишчиларига рағбатлантириш, ҳамда меҳнат интизомини бузган ишчиларга нисбатан – интизомий жазо чораларини кўриш;
  • Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки (ташқи ёки ички) аудитор талаби билан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид барча ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим қилиш;
  • мувофиқ органларга тақдим қилинувчи йиллик ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар, ҳамда акциядорлар, кредиторлар ва бошқаларга Жамият фаолиятига оид маълумотларни ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлаш;
  • Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар)ни сир сақлаш ҳамда Жамият ишчилари томонидан Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар) сир сақланишини таъминлаш;
  • меҳнат ва технологик интизомни сақлаш;
  • амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, мазкур Низом ва Жамиятнинг бошқа ички меъёрий ҳужжатлари талабларига Жамият фаолиятида риоя қилиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

5.3.1. Жамият Бошқарув Раисининг молия масалалари бўйича ўринбосари Жамиятнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига оид барча масалаларни ҳал қилади. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги масалалар бундан мустасно.

5.3.2. Жамият Бошқарув Раисининг молия масалалари бўйича ўринбосари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Жамият номидан ишончномасиз иш олиб бориш, унинг манфаатларини бошқа ташкилот ва органлар билан муносабатда ҳимоя қилиш;
  • Жамият Бошқаруви мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама қилинадиган ҳар қандай масала юзасидан сўзга чиқиш;
  • унга юклатилган вазифаларни бажариш учун, Жамият фаолиятига оид барча ҳужжатларни тўсиқларсиз олиш;
  • Жамият фаолиятидаги устувор йўналишларни аниқлаш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш, Жамият ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида таклифлар киритиш;
  • Устав ёки Жамиятнинг бошқа ҳужжатларида ўрнатилган чегаралар доирасида, мулк ва пул маблағларини тасарруф қилиш;
  • молиявий ҳужжатларни имзолаш;
  • Жамият номидан ишончномалар бериш;
  • Жамиятнинг барча ишчилари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
  • мукофотлар олиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгалик қилиш.

5.3.3. Жамият Бошқарув Раисининг молия масалалари бўйича ўринбосарининг мажбуриятлари:

  • Жамиятнинг самарали ва барқарор фаолиятини таъминлаш учун ўз ваколати доирасида Жамиятнинг жорий молиявий-хўжалик фаолиятини бошқаришни амалга ошириш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги масалалар бундан мустасно;
  • мазкур Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган меҳнат шартномаси, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ равишда ўз мажбурият ва вазифаларини бажариш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бандлари, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажариш;
  • Жамиятнинг ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва ташкиллаштиришда иштирок этиш;
  • Жамият фаолиятида амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, мазкур Низом ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • Шартнома ва битимлар тузиш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги шартнома ва битимлар бундан мустасно;
  • Жамият номидан молиявий ва бухгалтерия ёзишмалар олиб бориш;
  • хизмат сафарлари ҳужжатлари, ишлар қийматининг калькуляцияси ва бошқа бухгалтерия ҳамда молия ҳужжатларига имзо чекиш;
  • Жамият ишчилари учун ижтимоий кафолатлар ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • қонунчиликда ўрнатилган давр ичида Жамият ишчиларини иш ҳақи ва акциядорларни дивидендлар билан таъминлаш;
  • Жамиятнинг зарар билан ишлашига йўл қўймаслик учун ишларни ташкиллаштириш;
  • Давлат мақсадли фондларига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланишини назорат қилиш;
  • Жамият ишчилари томонидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амал қилувчи бошқа қоидалар, ҳамда меҳнат шартномаси шартларига риоя қилинишини талаб қилиш;
  • Жамият ишчиларига нисбатан рағбатлантириш, улар томонидан меҳнат интизоми қоидалари бузилишига йўл қўйилганида эса, интизомий жазо чораларини кўриш;
  • Жамият томонидан, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш ва акциялар бўйича дивидендлар тўланиши учуч етарли ҳамжда бўлган даромад олинишини таъминлаш;
  • Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки (ташқи ёки ички) аудитор талаби билан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид барча ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим қилиш;
  • дебитор ва кредитор қарздорлигини қисқартириш бўйича иш олиб бориш;
  • мувофиқ органларга тақдим қилинувчи йиллик ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар, ҳамда акциядорлар, кредиторлар ва бошқаларга Жамият фаолиятига оид маълумотларни ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлаш;
  • Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар)ни сир сақлаш ҳамда Жамият ишчилари томонидан Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар) сир сақланишини таъминлаш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

5.4.1. Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари (бош инженер) Жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолиятига оид барча масалаларни ҳал қилади. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ҳамда Кузатув кенгашининг ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.

5.4.2. Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари (бош инженер) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • ишлаб чиқариш фаолиятида Жамият номидан ишончномасиз иш олиб бориш, бошқа орган ва ташкилотлар билан ўзаро муносабатда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият Бошқаруви мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама қилинаётган ҳар қандай масала юзасидан сўзга чиқиш;
  • унга юклатилган мажбуриятларни бажариш учун Жамият фаолиятига оид ҳужжатларни тўсиқларсиз олиш;
  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш борасида, Жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар киритиш;
  • ишлаб чиқариш шартнома ва битимларини тузиш;
  • Жамиятнинг барча ишчилари учун бажарилиши шарт бўлган ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар бериш;
  • мукофот олиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгалик қилиш.

5.4.3. Бошқарув Раисининг ишлаб чиқариш масалалари бўйича ўринбосари (бош инженер)нинг мажбуриятлари:

  • ўз ваколати доирасида Жамиятнинг жорий ишлаб чиқариш фаолиятини бошқариш. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно;
  • мазкур Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган меҳнат шартномаси, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ, унга юклатилган вазифаларни керакли тарзда бажариш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бандлари ва Жамиятнинг шартномавий мажбуриятларининг бажарилиши таъминлаш;
  • Жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажариш;
  • Жамият фаолиятида амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, мазкур Низом ва Жамиятнинг бошқа ички ва меъёрий ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • Жамиятни ривожлантириш дастурларини бошқариш, уларнинг бажарилишини ташкиллаштириш ва назорат қилиш;
  • ишлаб чиқариш фаолияти борасида Жамият номидан ёзишмалар олиб бориш;
  • хизмат сафарлари ҳужжатларига имзо чекиш;
  • Жамият ишчиларининг ижтимоий кафолатлари ва уларнинг меҳнат мухофазаси қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;
  • Жамиятни малакали кадрлар билан таъминланиши борасида чора-тадбирлар кўриш, Жамият ишчиларининг билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш;
  • Жамиятнинг ишлаб чиқариш бирликлар, цехлари ва бошқа тузилмавий бўлинмаларининг самарали узаро фаолият олиб боришларини таъминлаш;
  • Жамият ишчиларидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амал қилувчи бошқа қоидалар ва Низомлар, ҳамда меҳнат шартномасининг шартларига риоя этилишини талаб қилиш;
  • ходимларни рағбатлантириш, ҳамда ишчилар томонидан меҳнат интизоми бузилишига йўл қўйилганида, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш;
  • Жамиятнинг зарарга ишлашига йўл қўймаслик учун ишларни ташкиллаштириш;
  • ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олувчи ишларни ташкиллаштириш;
  • Жамиятнинг ишлаб чиқариш фаолиятига оид ҳужжатларни Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки (ички ёки ташқи) аудитор талабига кўра, тўсиқларсиз тақдим қилиш;
  • Жамият фаолиятига оид хизмат ёки тижорат сирларини (конфиденциал маълумотларни) сир сақлаш ва Жамият ишчилари томонидан Жамият фаолиятига оид хизмат ёки тижорат сирларини (конфиденциал маълумотларни) сир сақланишини таъминлаш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

5.5.1. Жамиятнинг Бош ҳисобчиси Жамиятнинг молиявий фаолиятига доир масалаларни ҳал қилади. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши ваколатига киритилган масалалар бундан мустасно.

5.5.2. Жамият Бош ҳисобчисининг ҳуқуқлари:

  • молиявий масалалар юзасидан Жамият номидан ишончномасиз иш олиб бориш, бошқа ташкилотлар ва органлар билан ўзаро муносабатда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Жамият Устави ва бошқа ҳужжатларида белгиланган чегараларда мулк ва пул маблағларини тасарруф қилиш;
  • молиявий ҳужжатларга имзо чекиш;
  • Жамият Бошқаруви мажлисларида шахсан иштирок этиш, мажлисда муҳокама қилинаётган ҳар қандай масала юзасидан сўзга чиқиш;
  • унга юклатилган вазифаларни бажариш учун, Жамият фаолиятига оид ҳар қандай ҳужжатларни тўсиқларсиз олиш;
  • Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини аниқлаш ва такомиллаштиришга оид таклифларни киритиш;
  • Жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш, Жамиятнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқишга оид таклифлар киритиш;
  • Жамият номидан ишончномаларга имзо чекиш;
  • банкларда ҳисоб ва бошқа турдаги рақамларни очиш;
  • ўз ваколати доирасида Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
  • мукофот олиш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эгалик қилиш.

5.5.3. Жамият Бош ҳисобчисининг мажбуриятлари:

  • ўз ваколати доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор фаолиятини таъминлашга йўналтирилган ҳолда Жамиятнинг жорий молиявий-иқтисодий фаолиятини бошқариш. Жамият акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасига киритилган масалалар бундан мустасно;
  • мазкур Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган меҳнат шартномаси, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари билан белгиланган ўз мажбуриятларини керакли тарзда бажариш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси бандлари, унинг шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • Акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажариш;
  • Жамият фаолиятида амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, мазкур Низом ва Жамиятнинг бошқа ички ва меъёрий ҳужжатларидаги талабларга риоя қилиш;
  • Жамият номидан молиявий ва бухгалтерия ёзишмаларини олиб бориш;
  • хизмат сафарлари ҳужжатлари, бажарилган ишлар қийматининг ҳисоби ва бошқа молия ва бухгалтерияга оид ҳужжатларга имзо чекиш;
  • қўл остидаги ишчилардан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амал қилувчи бошқа қоидалар ва Низомлар, ҳамда меҳнат шартномасидаги шартларга риоя қилинишини талаб қилиш;
  • Давлатнинг мақсадли жамғармаларига барча тудаги солиқ ва мажбурий тўловларни тўғри ҳисобланганлигини назорат қилиш;
  • дебитор ва кредитор қарздорлигини қисқартириш бўйича иш олиб обориш;
  • Жамият ишчиларига нисбатан рағбатлантириш, ҳамда ишчилар томонидан меҳнат интизоми бузилишига йўл қўйилганида, интизомий жазо чораларини кўриш таклифларини киритиш;
  • қонунчиликда белгиланган вақт ичида ишчиларни иш ҳақи ва акциядорларни дивидендлар билан таъминлаш;
  • ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш, ҳамда акциялар бўйича дивиденд тўловларини амалга ошириш учун етарли ҳажмда даромад олишни таъминлаш;
  • Жамиятнинг зарарга ишлашига йўл қўймаслик ишларини ташкиллаштириш;
  • Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки (ташқи ёки ички) аудитор талаби билан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид барча ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим қилиш;
  • мувофиқ органларга тақдим қилинувчи йиллик ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар, ҳамда акциядорлар, кредиторлар ва бошқаларга Жамият фаолиятига оид маълумотларни ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлаш;
  • Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар)ни сир сақлаш ҳамда Жамият ишчилари томонидан Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар) сир сақланишини таъминлаш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

5.6. Бошқарув Раиси ва аъзоларининг аниқ ҳуқуқ ва мажбуриятлари у билан тузиладиган меҳнат шартномасида алоҳида келтирилади.

5.7. Бошқарув Раиси ва аъзолари Жамиятнинг аффилланган шахслари деб тан олинади.

Агар, Бошқарув аъзоси Жамият томонидан амалга оширилаётган битимда аффилланган шахс сифатида иштирок этаётган бўлса, Жамиятни ёзма равишда Жамият томонидан амалга оширилаётган битимда аффилланганлиги ҳақида хабардор қилиб, ёзма хабарномада эҳтимолли битим тўғрисида аниқ маълумотлар, унда иштирок этаётган шахлар, битим предмети ва унинг муҳим шартларини келтириши шарт.

5.8. Бошқарув аъзолари Бошқарув томонидан қабул қилинаётган қарорларга, ўз манфаатларидан келиб чиққан равишда бевосита ёки билвосита таъсир ўтказишлари мумкин эмас.

5.9. Бошқарув аъзолари Жамият имкониятларидан (мулкий ёки номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамият фаолияти ва режалари тўғрисидаги маълумотлар) ўз шахсини бойитиш мақсадида фойдаланишга ҳақли эмасдирлар.

6. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИНИ МУКОФОТЛАШ

6.1. Бошқарув аъзоларига “"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ижро этувчи органи ва ишчиларига хўжалик фаолиятининг асосий натижалари учун меҳнат ҳақи тўлаш ва мукофотлаш тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, мукофотлар тўланади.

6.2. Жамият Бошқарув Раиси ва аъзоларини моддий рағбатлантириш, Жамият фаолиятининг самарадорлигига боғлиқ равишда амалга оширилади.

6.3. Жамият Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низомнинг 2 боби, 2.1 бандига мувофиқ, ижро этувчи орган – Жамият Бошқарувига қўшимча моддий рағбатлантириш чоралари кўрилсин.

6.4. Тўловларнинг ҳажми ва муддати Кузатув кенгаши томонидан белгиланиб, Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси билан индивидуал равишда, бажарилаётган ишлар ҳажми ва масъулиятидан келиб чиққан ҳолда, қўшимча шартнома тузиш йўли билан амалга оширилади.

6.5. Қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари, Жамиятнинг молиявий аҳволи ёмонлашганида, ички аудит хизмати ва Жамиятга хизмат кўрсатувчи аудиторлик компаниясининг хулосаси билан тасдиқланган ҳолда, тўхтатилади.

7. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИ АЪЗОЛАРИНИНГ МАСЪУЛИЯТИ

7.1. Жамият Бошқаруви аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажариш жараёнида Жамият ҳамда унинг акциядорларининг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда иш олиб боришлари шарт.

7.2. Бошқарув Раиси ва Бошқарув аъзолари қонунчиликда ўрнатилган тартибда, масъулиятни ўз зиммаларига олади.

Агар, масъулият бир неча киши зиммасига юклатилса, уларнинг Жамият олдидаги масъулияти тенг бўлади.

7.3. Жамиятга зарар келтирган қарорнинг қабул қилинишида иштирок этмаган ёки шу қарорга қарши овоз берган Бошқарув аъзолари масъулиятдан озод этилади.

7.4. Жамият ёки Жамиятнинг жойлаштирилган акцияларининг камида 1 фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) Кузатув кенгашининг аъзоси, Бошқарув Раиси ёки аъзосига нисбатан, Жамиятга келтирилган зарарларни қоплаш талаби билан судга мурожаат қилиши мумкин.

7.5. Жамият томонидан амалга оширилаётган битимларда аффилланганлиги тўғрисидаги маълумотни бекитган Бошқарув Раиси ёки аъзолари зиммасига жавобгарлик юклатилади.

7.6. Бошқарув аъзолари, уларга хизмат юзасидан тақдим қилинган ҳуқуқлардан, улар билан меҳнат ёки қариндошлик муносабатида бўлган жисмоний ёки юридик шахслар манфаати йўлидан фойдаланишлари мумкин эмас.

7.7. Бошқарув аъзолари Жамият мулкини тасарруф қилишда ўз шахсий даромадини олишга йўналтирилган ҳаракатларга йўл қўймаслиги керак.

7.8. Бошқарув аъзолари Жамият олдида, уларга юклатилган вазифаларнинг бажарилмаганлиги ёки керакли равишда бажарилмаганлиги сабабли, Жамиятга етказилган зарар учун жавобгардирлар.

8. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

8.1. Мазкур Низом, унинг акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб кучга киради.

8.2  Мазкур Низомга амалдаги қонунчиликдаги ўзгаришлар ва Жамият Уставига ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши билан боғлиқ равишда ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.

8.3. Мазкур Низомга киритилувчи ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар улар акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus