A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
office@maxsus.uz

Жамиятнинг Бошқарув Раисини иқтисодиёт ва молия бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари

  • Жамиятнинг самарали ва барқарор фаолиятини таъминлаш учун ўз ваколати доирасида Жамиятнинг жорий молиявий-хўжалик фаолиятини бошқаришни амалга ошириш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги масалалар бундан мустасно;
  • Бошқарув тўғрисидаги Низом, лавозим йўриқномаси, у билан тузилган меҳнат шартноманинг шартлари, Жамиятнинг акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорларига мувофиқ тарзда ўз мажбуриятларини тегишли равишда бажариш;
  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режаси, шартномавий мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш;
  • акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорларини бажариш;
  • Жамиятнинг ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва ташкиллаштиришда иштирок этиш;
  • Жамият фаолиятида амалдаги қонунчилик, Жамият Устави, Низомлари ва Жамиятнинг бошқа ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • Шартнома ва битимлар тузиш. Акциядорлар Умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг ваколати доирасидаги шартнома ва битимлар бундан мустасно;
  • Жамият номидан молиявий ва бухгалтерия ёзишмалар олиб бориш;
  • хизмат сафарлари бўйича ҳужжатлари, ишлар қийматининг калькуляцияси ва бошқа бухгалтерия ҳамда молия ҳужжатларига имзо чекиш;
  • Жамият ишчилари учун ижтимоий кафолатлар ва меҳнат муҳофазаси талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
  • қонунчиликда ўрнатилган давр ичида Жамият ишчиларини иш ҳақи ва акциядорларни дивидендлар билан таъминлаш;
  • Жамиятнинг зарар билан ишлашига йўл қўймаслик учун ишларни ташкиллаштириш;
  • Давлат мақсадли фондларига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланишини назорат қилиш;
  • Жамият ишчилари томонидан ички тартиб қоидалари, Жамиятда амал қилувчи бошқа қоидалар, ҳамда меҳнат шартномаси шартларига риоя қилинишини талаб қилиш;
  • Жамият ишчиларига нисбатан рағбатлантириш, улар томонидан меҳнат интизоми қоидалари бузилишига йўл қўйилганида эса, интизомий жазо чораларини кўриш;
  • Жамият томонидан, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш ва акциялар бўйича дивидендлар тўланиши учун етарли ҳажмда бўлган даромад олинишини таъминлаш;
  • Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки (ташқи ёки ички) аудитор талаби билан Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид барча ҳужжатларни тўсиқларсиз тақдим қилиш;
  • дебитор ва кредитор қарздорлигини қисқартириш бўйича иш олиб бориш;
  • мувофиқ органларга тақдим қилинувчи йиллик ҳамда бошқа турдаги ҳисоботлар, ҳамда акциядорлар, кредиторлар ва бошқаларга Жамият фаолиятига оид маълумотларни ўз вақтида тақдим қилинишини таъминлаш;
  • Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар)ни сир сақлаш ҳамда Жамият ишчилари томонидан Жамият фаолиятига оид хизмат ва тижорат сири бўлмиш маълумотлар (конфиденциал маълумотлар) сир сақланишини таъминлаш;
  • қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олиши мумкин.

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus