A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низоми (30.06.2016)

 

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ

Акциядорлар умумий йиғилиши Қарори,

2016 йилдаги «30» июн 1-сонли Баёни билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Йиғилиш раиси  

Кузатув кенгаши раиси

____________________ О.Б.Убайдуллаев

"MAXSUSENERGOGAZ" акциядорлик жамиятининг акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги

НИЗОМИ

 

Мундарижа

1. Умумий  қоидалар

2. Акциядорлар Умумий йиғилишининг  ваколатлари ва  қарорлари

3. Акциядорлар Умумий йиғилишида иштирок этиш тартиби.

4.  Акциядорларнинг йиллик Умумий  йиғилишини ўтказишга тайёргарлик.

5. Акциядорлар Умумий йиғилиши кун тартибига таклифлар

6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайергарлик кўриш.

7. Акциядорлар Умумий йиғилиш кворуми

8. Акциядорлар Умумий йиғилишнинг ишчи органлари.

9. Акциядорлар Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби.

10. Акциядорлар умумий йиғилиши баёни.

11. Хулоса қоидалари.

1. УМУМИЙ  ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонун (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти  (бундан буён  матнда Жамият деб юритилади) Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

1.2. Мазкур Низом Жамият Акциядорлари умумий йиғилишига чақириш ва ўтказишини, ҳолатини, ваколатларини, тайёргарлик тартиби ва муддатларини белгилайди.

1.3. Акциядорлар Умумий йиғилиши Жамиятнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

1.4. Жамият хар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг  йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт

1.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши Жамият Низомида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин 6 (олти) ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Жамиятнинг Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясини сайлаш, Жамият Бошқарув аъзолари билан шартнома муддатини чўзиш, тузиш ва тугатиш имконияти, Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, Жамият Ижроийя органининг ва Кузатув кенгашининг ривожлантириш стратегиясига эришиш учун қилинган чора-тадбирлар бўйича ҳисоботи, зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига ёки Жамият Низомига мувофиқ Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатига киритилган бошқа масалалари ҳал этилади. 

1.6. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий  йиғилишлари навбатдан ташқари  йиғилишлардир.

1.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг   умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамият кузатув кенгаши томонидан  белгиланади.

2. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ  ВАКОЛАТ ДОИРАСИ ВА  ҚАРОРЛАРИ

2.1. Акциядорлар  умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

а)  Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки  жамиятнинг янги  таҳрирдаги  Уставини тасдиқлаш, жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан  боглик ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

б) Жамиятни қайта ташкил этиш;

в) Жамиятни тугатиш, тугатувчини тайинлаш хамда оралиқ ва якуний  тугатиш балансларини тасдиқлаш;

г) Жамият  кузатув кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

д) Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

е) Жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ж) Ўз акцияларига эга бўлиш;

з) Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

и) Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини илгари тугатиш, ҳамда Тафтиш комиссияси Низомини тасдиқлаш;

к) Жамиятнинг йиллик хисоботини, ҳамда Жамиятни асосий йўналиши ва вазифалари асосида маълум вақт белгилаб урта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш;

л) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

м) Жамият кузатув кенгашининг  ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан  жамиятни бошқаришга  доир қонун  хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув  кенгашининг  хисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

н) Жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, қимматли қоғозларга эга бўлган овоз берувчи акция эгаларининг ҳуқуқлари ва эмиссиявий қимматли қоғозлар, акцияларни пул маблағлари орқали айлантириш йўли қарорини қабул қилиш; 

о) Акциядорлар умумий йигилишининг  регламентини тасдиклаш;

п) Акцияларни майдалаш  ва  йириклаштириш;

р) Жамият билан тузилган йирик битимлар (шу билан бирга, қарз, кредит, гаров, кафолат) ёки бир неча бир-бирига боғланган битимлар, Жамият мулкини сотиб олиш ёки бегоналаштириш, баланс қиймати ёки битим тузиш қарори қабул қилган кундан бошлаб Жамият соф активлари ҳажмидан сотиб олиш қиймати эллик фоиздан юқори бўлган битимлар қарорини қабул қилиш; ҳозирги хўжалик фаолияти жараёнида содир бўлган акциялар жойлаштирилиши ва бошқа қимматли қоғозлар билан бўлган битимлар бундан мустасно;

с) Кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ бўлган аффилланган шахслари билан Қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибларга мувофиқ битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

т) Конун хужжатларига ва Жамият Уставига мувофик бошка масалаларни ҳал этиш.

2.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши хал килиши учун берилиши мумкин эмас, қонун ҳужжатларига ва Жамият Уставига мувофиқ масалалар бундан мустасно.

2.3. Акциядорлар умумий  йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Жамиятнинг Бошкарув органи  хал килиши учун берилиши мумкин эмас.

2.4. Овозга қўйилган масала бўйича умумий йиғилишининг қарори, агар  қонунда бошқа коида белгиланмаган бўлса, Жамиятнинг овоз берувчи  акция эгалари  бўлган, йиғилишда иштирок этаётган акциядорларнинг кўпчилик (оддий кўпчилик)  овози билан қабул қилинади.

2.5. Масалаларни кўриб чиқишда, "a", "б", "в", "д", "м", "р", "с" бандларида кўрсатилган акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида  иштирок  этаётган  овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат (малакали кўпчилик)  овози билан қабул қилинади 

2.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши  кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун  тартибига ўзгартиришлар киритишга  ҳакли эмас. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибида қўйилган масалалар қарорини қабул қилиши айрим сабаблар туфайли амалга оширилмаган бўлса, бу масалани кўриб чиқмаслик қарори қабул қилинади.

2.7. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилган қарори, ҳамда овоз бериш натижалари Қонунда назарда тутилган тартиб ва муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади. 

2.8. Агар акциядор узрли сабабга  кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок  этмаган ёки бундай  қарор қабул қилинишига қарши овоз берган  бўлса, у акциядорларнинг  умумий  йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга  шикоят қилишга ҳақлидир.

3. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАРТИБИ

3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш  расман эълон қилинган кунгача  3 (уч) иш кундан  шакллантирилган  Жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар  акциядорларнинг  умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

Умумий йиғилишда Кузатув кенгаши аъзолари, Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият аудитори, шунингдек кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар ва таклиф этилган шахслар қатнашиши мумкин.

Кузатув кенгаши ва Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни кўриб чиқишда, шунингдек Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзоларини сайлаш (тайинлаш) бўйича кўрсатиб ўтилган шахсларни, шунингдек, хорижий менеджерларни ҳам таклиф этиш тавсия этилади.

3.2. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолари тузатилган ҳоллар бундан мустасно.

3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядор Акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.

3.4. Акциядорнинг вакили Акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим. Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. 

3.5. Агар Жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.

3.6. Умумий  йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли  вакиллари  йиғилиш тўғрисидаги хабарнома  кўрсатилган  жой ва вакт бўйича  рўйхатдан ўтишлари керак.

3.7. Умумий йиғилишда  катнашиш учун келган  жисмоний шахслар бўлган  акциядорларни рўйхатдан  ўтказиш учун, паспорт  ёки акциядорларнинг шахсини тасдикловчи бошка   ҳужжат, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган  ишочнома кўрсатилгач амалга оширилади.

3.8. Юридик шахс рахбари жамият акциядори умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини  лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда  шахсни тасдиқловчи ҳужжат  асосида  амалга оширади.

3.9. Акциядор юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йиқилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки  бунга таъсис хужжатлари билан вакил   қилинган бошқа  шахснинг имзоси  чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри  билан тасдикланган   унинг номига берилган  ишочнома мавжуд бўлган тақдирда  қатнашиши мумкин.

3.10. Жамият акциядорлари реестри Акциядорлар Умумий йиғилиши ўтказилишидан 3 (уч) кун олдин мазкур Низомнинг  1-иловасига мувофиқ шакл бўйича қайд  этиш  рўйхати тузилади. Кайд этиш руйхати рисола холатига  келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб  тикилган ва акциядорлик Жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

3.11. Жамият акциядорига Акциядорларнинг умумий йиғилиш ўтказиши учун тузилган Жамият реестри рўйхатидан уни ўтказганлиги ҳақида маълумот тақдим этиши керак.

3.12. Умумий йигилишни ўтказишда  акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд  этиш рўйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш учун бюллетенларни (2-иловада  курсатилган  шакл буйича) оладилар.

3.13. Агар Акциядорларнинг умумий йиғилиши катнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини  ифодалашга ишочнома тақдим этса, у холда  унга ифодалаётган  акциядор  (акциядорлар)  учун овоз беришга бюллетен берилади, рўйхатдан ўтиш варақасида эса у ифодалаётган  акциядорнинг фамилияси  қаршисига  “___” та (сони) овоз берувчи  акциялар бўйича, “___” да берилган  ишончнома бўйича” деган ёзув  кайд этилади хамда  вакилнинг фамиялияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

4. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ  ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК

4.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда Жамият Кузатув кенгаши ёки Акциядорлар умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқига эга бўлган қонунга мувофиқ шахс қуйидагиларни белгилайди:

  • Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
  • Акциядорлар умумий йиғилишнинг кун тартибини;
  • Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорларининг реестри  шакллантириладиган санани;
  • Акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш тартиби;
  • Акциядорлар умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда  акциядорларга тақдим  этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
  • овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

4.2. Аник масала қўйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан  “турли масалалар”, “Бошка масалалар”, “Ўзга масалалар” ва шу сингари  таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 10 (ўн) кундан кам ва 30 (ўттиз) кундан кўп этиб  белгиланиши мумкин эмас.

4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида 7 (етти) кундан  кечиктирмай, лекин узоғи билан 30 (ўттиз) кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий  ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга  электрон почта орқали  юборилади.

4.5. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги  хабарда қуйидагилар  бўлиши керак:

  • Жамиятнинг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва электрон почта манзили;
  • Акциядорлар Умумий йиғилиш ўтказиладиган  сана, вакт ва жой;
  • Жамият  акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
  • Акциядорлар Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
  • Акциядорлар Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

4.6. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га Жамиятнинг йиллик хисоботи,  Жамиятнинг молиявий-хўжалик  фаолиятини текшириш натижалари  бўйича Жамият  Тафтиш комиссияси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, Жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси ёки Жамиятнинг янги тахрирдаги устави лойихаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши  шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар  бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

5. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ КУН ТАРТИБИГА ТАКЛИФЛАР

5.1. Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин 10 (ўн) кундан кечиктирмай, агар Жамият Уставида бундан кечроқ муддат белгиланмаган бўлса, Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.

Қонунда ва Жамият Низомида белгиланган муддатда акциядорлар томонидан Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисидаги таклифлар келиб тушмаган тақдирда, Кузатув кенгаши мустақил равишда Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар рўйхатини белгилашга ҳақли.

5.2. Акциядорлар (акциядор) Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига  ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши  ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон килинган санадан эътиборан 3 (уч) иш кунидан  кечиктирмай ўзгартиришлар киритишга ҳақли.  Бунда Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарни қайта эълон қилиш талаб этилмайди. Бундай ҳолларда номзодлар таркибига ўзгартириш киритиш Кузатув кенгашининг овоз бериш бюллетени тасдиқланадиган қарори билан амалга оширилади.

5.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масалани қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи),  уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади.

5.4. Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод Жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг   исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

5.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни мазкур  Низомнинг  5.1 ва 5.2.-бандларида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин 10 (ўн) кундан кечиктирмай кўриб  чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига  киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.

5.6. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг Кузатув  кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар эса бундан мустасно:

  • Мазкур Низомнинг 5.1-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор)  томонидан риоя этилмаган бўлса;
  • Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг мазкур Низомнинг 5.1-бандида назарда тутилган  микдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси булмаса;
  • Мазкур Низомнинг 5.3-бандида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
  • Таклифлар Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

5.7. Жамиятнинг  Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун  тартибига ёки номзодни Жамият Кузатув кенгашига ва Тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган  ёки таклиф такдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул  қилинган кундан эътиборан 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай юборилади.

5.8. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар  умумий йигилиши кун  тартибига киритиш ёки Жамият номзодини Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссиясига  сайловлар бўйича номзодлар руйхатига киритиш, рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан  судга шикоят қилиши мумкин.

6. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 6.1. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши Жамият Кузатув  кенгашининг қарорига  кўра  қуйидагилар асосида ўтказилади:

  • Унинг ўз ташаббуси асосида;
  • Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;
  • Ёзма  талаб такдим этилган санада Жамият  овоз берувчи акцияларининг камида 5 (беш)  фоизига эгалик қилувчи  акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида.

6.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига (5%) эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз (30) кундан кечиктирмай Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

6.3. Акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги  талабда йиғилиш кун тартибига керак бўлган масалалар, уларни киритиш  сабаблари кўрсатилган ҳолда  таърифланган бўлиши керак.

6.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши, Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз  берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик килувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йиғилиши кун тартибидаги  масалаларнинг таърифига ўзгартиришлар киритишга ҳақли  эмас.

6.5. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги  талаб акциядор (акциядорлар)дан чиққан тақдирдан, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар)нинг исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

6.6. Акциядорларнинг навбатдан ташкари  умумий йиғилишини  чақириш тўғрисидаги  талаб акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган   шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

6.7. Жамият Тафтиш комиссияси  ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш  фоизига эгалик килувчи  акциядор (акциядорлар)нинг  акциядорларнинг  навбатдан ташкари  Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талаб тақдим  этган санадан  эътиборан 10 (ўн) кун ичида  Жамият Кузатув  кенгаши акциядорларнинг  навбатдан ташқари умумий йиғилишини   чақириш тўғрисида ёки йиғилишни  чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

6.8. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида  беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг талабига кўра,  акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий  йиғилишига чақиришни рад этиш тўғрисидаги  қарор қуйидаги холларда кабул кинишини мумкин, агар:

  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган  акциядор (акциядорлар) талаб  берилган санада Жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг 5 (беш)  фоизига эгалик  килмаса;
  • Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар  умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
  • Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала Қонунчилик талабларига мувофиқ  бўлмаса.

6.9. Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий  йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки йиғилишга чакиришни рад этиш  ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул  қилинган пайтдан эътиборан 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай юборилади.

6.10. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий  йиғилишига чакиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши  мумкин.

6.11. Жамият Кузатув  кенгаши 10 (ўн) кун муддат ичида  акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилишига чакириш тўғрисида қарор қабул  Қилинган тақдирда ёки уни  чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда,  акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган  шахслар томонидан  чақирилиши мумкин.  Бундай холларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиши билан боғлик  харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Жамиятнинг маблағлари хисобидан  қопланиши мумкин.

6.12. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Қонунга мувофиқ шундай ҳуқуққа эга акциядор (акциядорлар) томонидан чақирилаётган тақдирда, акциядор (акциядорлар) ўз қарорини ёзма шаклда расмийлаштиради. Қарорда акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), акциядорнинг ваколатли мансабдор шахси (юридик шахслар учун), акциядорга тегишли овоз берувчи акцияларнинг сони кўрсатилиши зарур. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу Низомнинг 4.1-бандида кўрсатилган масалалар белгиланади. Бундай ҳолларда Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядор (акциядорлар) томонидан ушбу Низомнинг IV бўлимида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда:

  • Жамиятнинг расмий веб-сайтида Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарни жойлаштириш Бошқарув томонидан акциядор (акциядорлар)нинг хабар жойлаштириш тўғрисидаги ёзма талаби асосида амалга оширилади;
  • Жамият акциялари эгалари реестрини шакллантириш топшириқномаси Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийсида бевосита акциядор (акциядорлар) томонидан Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (депо ҳисобварағининг кўчирмаси, зарур ахборотга эга Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси, Жамият Кузатув кенгашига йиғилиш чақириш тўғрисида юборилган мурожаатнома нусхаси, Жамият Кузатув кенгашининг умумий йиғилиш чақиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномаси) тақдим этилган ҳолда, расмийлаштирилади.

7. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ

7.1. Агар, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 50 (эллик) фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, Акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

7.2. Агар. йиғилиш бошланиши билан белгиланган вақтдан сўнг, 60 минутдан ортиқ вақт давомида  кворум тўпланилмаса, акциядорларнинг янги умумий  йиғилишини  ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда  кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

7.3. Агар, акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий  умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда  Жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами 40 (қирқ) фоизидан кўпрок овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса,  акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколат доирасида бўлади.

7.4. Акциядорларнинг такрорий  умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар килиш  мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган муддатда ва шаклларда амалга оширилади.

7.5. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш  санаси 20  (йигирма) кундан кам муддатга  кўчирилган тақдирда, умумий йигилишда иштирок  этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар  ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга булган акциядорларнинг реестрига  мувофик  аникланади.

7.6. Агар, акциядорлар ташаббуси билан ўтказиладиган қайта йиғилишда кворум иштирок этмаган бўлса, йиғилиш муваффақиятсиз ҳисобланади ва қайта ўтказилмайди. Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссия ёки Аудиторлик Жамияти ташаббуси билан ўтказиладиган йиғилиши эса кворум иштирок этмагунга қадар чақирилади.

8. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ

8.1. Умумий  йиғилиш Раиси, Саноқ комиссияси, Котиб акциядорлар  умумий  йиғилиш ишчи органлари деб ҳисобланади.

8.2. Акциядорларнинг  умумий йиғилишини Жамият  Кузатув кенгашининг раиси  узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири: Кузатув кенгаши аъзоси, Бошқарув раиси, Бошқарув аъзоси ёки йиғилишга чақирилган шахс олиб боради.

8.3. Акциядорлар умумий йиғилиши Раиси йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун  у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур бўлган  барча  ваколатларга эга бўлади.

8.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, умумий  йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш  тартибини белгилайди, маърузачиларнинг  нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни  олиб бориш ва  овоз  бериш  давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини  назорат килади.

8.5. Овозларни санаб чиқиш, Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун Жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

8.6. Саноқ комиссиясининг таркиби камида 3 (уч) кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, Тафтиш комиссиясининг аъзолари, Жамият Бошқаруви раиси ва Бошқарув аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.

8.7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «Жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси - битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

8.8. Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш, овоз бериш бюллетенлари асосида амалга оширилади.  

8.9. Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.

8.10.  Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан ушбу юқорида  кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.

8.11. Саноқ комиссияси ваколатларининг муддати у Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланган пайтдан бошлаб акциядорларнинг тегишли йиғилиши (йиллик ёки навбатдан ташқари) томонидан саноқ комиссиясининг янги таркиби сайланиши (ёки қайта сайланиши) пайтигача ҳисобланади.

8.12. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш пайтида Саноқ комиссияси Кузатув кенгашининг (ёки йиғилишни чақираётган шахсларнинг) топшириғига кўра қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларни қайд этиш рўйхатини тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини ва Акциядорлар умумий йиғилишининг бошқа материалларини тайёрлайди.

8.13. Акциядорлар умумий йиғилишида Саноқ комиссияси қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Акциядорлар Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатдан ўтказади;
  • ишончномалар ва улар томонидан бериладиган ҳуқуқлар ҳисобини юритади;
  • овоз бериш бюллетенларини беради ва берилган бюллетенларнинг ҳисобини юритади, шунингдек акциядорларга Умумий йиғилишнинг бошқа ахборот (материаллар)ини беради.

8.14.  Саноқ комиссияси:

  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради;
  • овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради;
  • овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди;
  • овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради;
  • овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади;
  • овоз бериш бюллетенларини Жамиятнинг архивига топширади.

9. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

9.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир  умумий йигилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.

9.2. Кузатув кенгаши раиси (у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Жамият Кузатув кенгашининг аъзоларидан бири, Бошқарув раиси, Бошқарув аъзоси ёки йиғилишни чақирган шахс) Акциядорлар умумий йиғилишининг раиси (Раёсати)ни ва Котибини сайлашни ва Саноқ комиссиясининг сони ва шахсий таркибини тасдиқлашни таклиф этади (очиқ овоз бериш шаклида).

9.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан  тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун  тартиби масалалари бўйича  маърузачиларнинг  фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон  килиш тартибини назарда тутади.

9.4. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама килинаётган  масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: хар бир катнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чикиб яккабошчилик билан  ҳал этилади.

9.5. Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини  билдирганлар умумий  йиғилиш котибига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда ёзма билдиришнома берадилар.

9.6. Кун тартибининг барча масалалари муҳокама килингандан кейин  Раис  акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон килади.

10. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁННОМАСИ

10.1. Умумий йиғилиш котибияти сони ва ходилари такиби Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади ва Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

10.2. Акциядорларнинг умумий йиғилиши котиби:

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг бориши баёнини юритади;
  • Ёзма буюртмалар бўйича йиғилиш кун тартибидаги масалалар муҳокамасида қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини 10 (ўн) кундан кечиктирмай 2 (икки) нусхада тузади.

10.3. Акциядорлар  умумий йиғилишининг баённомасида:

  • Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вакт ва жой;
  • Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи  акциядорлар эга бўлган  овозларнинг  умумий сони;
  • Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган  овозларнинг умумий сони;
  • Умумий йиғилишнинг раиси ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади;
  • Акциядорлар умумий  йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан  ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.

10.4. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси Акциядорлар умумий йиғилишининг раиси ва котиби томонидан имзоланади.

10.5. Саноқ комиссиясининг баённомаси йиғилишнинг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига тикиб қўйилиши зарур.

10.6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзоланган куни Жамият Бошқарувига ижро этиш учун топширилади.

10.7. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари Қонунда назарда тутилган тартиб ва муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади.

11. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

11.1. Жамият Бошқаруви ва Кузатув кенгаши ўз ваколатлари доирасидаги масалалар бўйича Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорларни бажаришни ташкил қилади, Умумий йиғилиш қарори ва баённомасида ўзгача ҳолат қайд этилганлиги ҳоллари бундан мустасно.

11.2. Жамият Кузатув кенгаши Акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

11.3. Ушбу Низомнинг талабларини бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

11.4. Ушбу Низом Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

11.5. Ушбу Низомга амалдаги қонун ҳужжатлари ўзгартирилганлиги ва Жамият Уставига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилиши мумкин.

11.6. Ушбу Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ёки Низомнинг янги таҳрири Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан кейин кучга киради.

 

 

 

 

1-Илова

РЎЙХАТГА ОЛИШ ВАРАҚАСИ

__________________________«MAXSUSENERGOGAZ» акциядорлик жамияти

(йиллик, навбатдан ташқари)      акциядорларининг умумий йиғилиши

"____"_________ йилда ўтказилиши

 

п/п

Акциядор (номи) фамилия, исми, шарифи Овоз бериш акциялар сони Акциядор имзоси (Ваколатли шахс бўлса тўлдирилади)

Ваколатли шахс

(номи) фамилия, исми, шарифи

Ишончнома № Ишончнома берилган сана Овоз бериш акциялар сони Ваколатли шахс имзоси
1 2 3 4 5 6 7 8 9
                 
                 
                 
                 

2-Илова

БЮЛЛЕТЕНЬ №_____*

«MAXSUSENERGOGAZ» акциядорлик жамияти, акциядорларининг умумий йиллик (навбатдан ташқари) йиғилиши_____ овоз берувчи акцияларга эга

сана, вақт ваўтказилиш жойи

(овоз бериш сони)

Кун тартибидаги масала «УЧУН» «ҚАРШИ» «БЕТАРАФ.»
1.        
2.        
3.        
4.        
5.        
6.        
7. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Кумулятив овоз бериш

«УЧУН»

  Кузатув кенгаши аъзоси Ф.И.Ш. ва номзоди ҳақида маълумот (Кузатув кенгаши аъзосига берилган овоз беришлар сони)

Фамилияси   __________________________     _____________

                                    (имзо)

* Акциядорнинг рўйхатга олиш варақасида кўрсатилган рақами

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus