A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низоми (26.06.2014)

 

2014 йил 26 июндаги

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ

Акциядорлар Умумий мажлисида

“ТАСДИҚЛАНГАН”

 

"MAXSUSENERGOGAZ" АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ИЧКИ АУДИТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМИ

 

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги       ПҚ-475-сон қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”   2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

  • ички аудит - Ижроия органи ва таркибий бўлинмалари, ваколатхона ва филиаллари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатларига ва ички меъёрий ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш ва мониторинг олиб бориш йўли билан улар ишини назорат қилиш ва баҳолаш, маълумотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботда акс эттирилишининг тўлиқлилиги ва ишончлилигини таъминлаш, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва таомиллари, активларнинг сақланиши ҳамда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни бошқариш юзасидан қонунчиликда белгиланган талабларга риоя этиш бўйича ЎзРВБнинг ички аудит хизмати фаолияти;
  • ички аудит хизмати - мазкур Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашининг қарори билан ташкил этиладиган "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг ички аудитни амалга оширадиган таркибий бўлинмаси.
  • корхона – "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ таркибига кирувчи унитар ва филиаллари  

2. Ички аудит хизматининг асосий вазифалари ва функциялари

2.1. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашини ишончли ахборот билан таъминлаш ва ички аудит амалга оширилиши натижалари бўйича Корхона фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифларни тайёрлаш;
  • ички аудит жараёнида аниқланадиган камчиликларни бартараф этиш юзасидан "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ бошқарув органларига тавсияларни тезкорлик билан киритиш, уларнинг бартараф этилишини назорат қилиш.

2.2. Қуйидагилар ички аудит хизматининг асосий функциялари ҳисобланади:

  • ҳар йили "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ мазкур Низомнинг 6.1-бандида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳар чоракда тегишли текширишлар ўтказиш йўли билан ички аудитни амалга ошириш;
  • тузиладиган хўжалик шартномаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш;
  • бухгалтерия ҳисобини юритишда ва молиявий ҳисоботни тузишда Жамиятнинг таркибий бўлинмаларига методик ёрдам бериш, уларга молия, солиқ, банк қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатлари масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
  • техник топшириқларни ишлаб чиқишда, ташқи аудиторлик ташкилотларининг таклифларини баҳолашда ҳамда аудиторлик текширишларини ўтказиш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлашда тавсияларни тайёрлашда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашига кўмаклашиш;
  • компания Кузатув кенгаши қарори юзасидан назорат;
  • Таклиф этилган йирик битимлар бўйича тавсиялар, жамиятга алоқадор шахслар билан битим, ёкижамиятга алоқадор шахслар билан йирик битим.

3. Ички аудит хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

3.1. Ички аудит хизмати қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

  • ички аудитни амалга ошириш давомида пайдо бўладиган масалалар бўйича Жамиятнинг ҳужжатларини (раҳбарнинг буйруқлари, фармойишлари, бошқарув органлари қарорлари, маълумотномалар, ҳисоб-китоблар, зарур ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ва бошқа ҳужжатларни), Жамиятга мансабдор ва масъул шахсларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар олиш;
  • ички аудитни ўтказишга кўмаклашиш учун Жамиятнинг тегишли мутахассисларини жалб этиш.

3.2. Ички аудит хизмати қуйидагиларга мажбур:

  • ички аудитни амалга оширишда мазкур Низом ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • мазкур Низомнинг 6-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ ҳисоботлар тузиш;
  • молия ва статистика ҳисоботи кўрсаткичларининг ишончлилигини текшириш;
  • ички аудитни амалга оширишда олинган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилиш;
  • "MAXSUSENERGOGAZ" АЖга унинг мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари томонидан зарар етказилганидан далолат берувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда дарҳол ЖамиятКузатув кенгашига хабар бериш ва аудиторлик ҳисоботида тегишли ёзувни қайд этиш;
  • активларни хатловдан ўтказишда ва қонунда белгиланган тартибда унинг ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилишда иштирок этиш.

Ички аудит хизмати қонун ҳужжатларига ва "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

4. Ички аудит хизматига қўйиладиган талаблар.

4.1. Ички аудит хизмати ходимлари охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

  • ички аудиторсертификатига эга бўлиш;
  • Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

Республика аудиторлар жамоат бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги билан келишилган ҳолда ички аудит ходимларини сертификатлаштириш тартиби белгиланади.

4.2. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖички аудит хизмати ходимларининг сониикки нафар ички аудитордан иборат этиб белгиланади.

4.3. Ички аудит хизмати ходимида тегишли ички аудитор сертификати бўлиши шарт.

Ички аудит хизмати раҳбари иш режасини тузиши ва ички аудит хизмати йиллик харажатларини тасдиқлаши учун MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашига хабар бериши керак.

4.4. Ички аудит хизмати ходимининг касб даражаси тегишли лицензияга эга бўлган таълим муассасаларида мунтазамлилик асосида уларнинг малакасини ошириш воситасида сақланиши керак.

4.5. Ички аудит хизмати ходими "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши томонидан ҳар йили аттестациядан ўтказилиши керак.

5. Ички аудит хизмати мустақиллиги.

5.1. Қуйидагилар ички аудит хизмати мустақиллигининг асосий шартлари ҳисобланади:

  • ички аудит хизмати ходимини "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашининг қарори бўйича лавозимга тайинлаш ва эгаллаб турган лавозимидан озод этиш;
  • "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашига бевосита бўйсуниш.

6. Ички аудит ўтказишга ва уни ўтказиш натижалари бўцича йиғма ҳисобот тузишга қўйиладиган талаблар.

6.1. Ички аудит:

  • тасдиқланган бизнес-режа бажарилишини;
  • корпоратив бошқариш принципларига риоя қилинишини;
  • бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобнинг ҳолатини;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланишини;
  • молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатларига риоя этилишини;
  • активларнинг ҳолатини;
  • ички назоратнинг ҳолатини текшириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш йўли билан фақат ички аудит хизмати ходими томонидан амалга оширилади.

Кузатув кенгаши томонидан "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ихтисосидан келиб чиқиб қонун ҳужжатларига мувофиқ текширишни ўтказишнинг бошқа йўналишлари белгиланиши мумкин

6.2. Ўтказилган текширишлар натижалари бўйича ички аудит хизмати ходими томонидан имзоланадиган тегишли ҳисоботлар тузилади.

Бунда:

а) бизнес-режа бажарилишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • унинг бажарилишининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари таҳлили;
  • унинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда айбдор мансабдор шахслар шахсан кўрсатилган ҳолда аниқланган сабаблар баёни;

б) корпоратив бошқариш принципларига риоя қилишни текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • бошқарув органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг самаралилиги, унинг қатнашчилари (акциядорлар)нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилиши таҳлили;
  • корпоратив бошқариш соҳасида қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари баёни (таъсис ҳужжатларига риоя қилиш, умумий йиғилишлар ва бошқарув органлари мажлислари ўтказилиши, дивидендлар тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши ва ҳоказолар);

в) Корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва молия ҳисоботи ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини тузишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини баҳолаш;
  • аниқланган бухгалтерия ҳисоботини юритиш ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг белгиланган тартиби бузилишининг тавсифи;

г) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланиши ва тўланишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • тузилган ва тегишли органларга тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар ҳисоб-китоби тўғрилигини баҳолаш;
  • солиқлар ва мажбурий тўловларни ҳисоблаш ва тўлашнинг белгиланган тартиби бузилиши ҳолатларини, солиқ солинадиган базани белгилашда четга чиқишларни баён қилиш;

д) молия-хўжалик операцияларини амалга оширишда ЎзРВБ томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • Корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини баҳолаш;
  • ички аудит давомида аниқланган Корхона томонидан амалга оширилган молия-хўжалик операцияларининг қонун ҳужжатларига номувофиқлигини баён қилиш;

е) ички назоратнинг ҳолатини текшириш натижалари тўғрисидаги ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

  • ички назорат тизимини ва унинг фаолият кўрсатишидаги мавжуд камчиликларни баён этиш;
  • Корхона таркибий бўлинмаларидаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, унинг аниқ ходимлари ишидаги мавжуд камчиликлар.

Активларнинг ҳолатини текшириш натижалари активларни хатловдан ўтказишнинг асосланишини ҳамда уларнинг ҳаракати, амалда мавжудлиги ва сақланиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.

Шунингдек ўтказиладиган текширишлар бўйича барча ҳисоботларда ЎзРВБ Ижроия органи ва таркибий бўлинмалари, ваколатхона ва филиаллари фаолияти баҳоланишини, аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этишга доир тавсияларни, тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг тўлиқ пакетини ўз ичига оладиган якуний қисм бўлиши керак.

6.3. Ўтказилган ички аудит якунлари бўйича, мазкур Низомига мувофиқ, ички аудит ходими томонидан имзоланадиган йиғма ҳисобот тузилади

6.4. Йиғма ҳисобот:

  • таҳлилий қисмни;
  • якуний қисмни;
  • тасдиқлайдиганҳужжатларнингтўлиқпакетиниўзичигаолишикерак.

6.5. ЙиғмаҳисоботнингтаҳлилийқисмимазкурНизомигамувофиқ, ичкиаудитходимитомониданўтказилгантекширишларнатижаларитўғрисидагиумумлаштирилганахборотниўзичигаолишикерак.

6.6. Ҳисоботнинг якуний қисми:

  • Жамият Ижроия органи, таркибий бўлинмалари, ваколатхона ва филиаллари фаолиятига, шунингдек Жамиятнинг ликвидлигига умумий баҳони;
  • аниқланган четга чиқишлар ва қонунни бузишларни бартараф этиш бўйича ички аудит хизматининг тавсияларини ҳамда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини оширишга, корпоратив бошқаришни такомиллаштиришга доир умумлаштирилган таклифларни ўз ичига олиши керак.

6.7. Йиғма ҳисобот ички аудит якунлангандан кейин 10 кун мобайнида тугалланиши зарур.

6.8. Йиғма ҳисоботлар бевосита "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгашига унинг кўриб чиқиши ва кейинчалик тасдиқлаши учун тақдим этилиши керак.

Ҳисоботлар нусхалари тасдиқлангандан кейин Жамият ижро этувчи органига тақдим этилиши керак.

6.9. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ижро этувчи органи ички аудит натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриши шарт.

6.10. Ички аудит хизмати текшириш давомида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш, шунингдек умуман Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва зарур даражада бажарилиши устидан назорат ўрнатиши керак.

7. Ички аудит хизматининг жавобгарлиги.

7.1. Ички аудит хизмати ходими::

  • ўзи ўтказган текширишлар натижалари бузиб кўрсатилганлиги;
  • унга тақдим этилган ёки у томонидан хизмат вазифаларининг бажарилиши муносабати билан унга маълум бўлган Жамиятнинг сирини ташкил этадиган ахборотнинг маҳфийлигига риоя қилинмаганлиги;
  • олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилиши таъминланиши учун жавоб беради.

7.2. Ички аудит хизмати аудиторлик текширишлари давомида аниқланган қонунни бузишларни бартараф этиш ва молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан кўрилган чора-тадбирларга баҳо берилиши учун жавоб беради.

7.3. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши ҳар чоракда ички аудит хизматининг текширишлар натижалари тўғрисидаги ҳисоботини эшитади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва корхонанинг молия-хўжалик фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан чора-тадбирлар кўради.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus