A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

24.07.2015. Муҳим факт 06 - Эмитент олий органи томонидан қабул қилинган қарорлар

1. ЭМИТЕНТ НОМИ
Тўлиқ: «MAXSUSENERGOGAZ» Акциядорлик жамияти
Қисқартирилган: «MAXSUSENERGOGAZ» АЖ
Биржа тикерининг номи:* MENG
2. АЛОҚА УЧУН МАЪЛУМОТ
Манзилгоҳ: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй
Почта манзили: 100007, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғек кўчаси, 32 А уй
Электрон почта манзили: maxsusenergogaz@inbox.ru
Расмий веб-сайт:* www.maxsus.uz
3. МУҲИМ ФАКТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
  Муҳим факт рақами: 06
Муҳим факт номи: Эмитент олий органи томонидан қабул қилинган қарорлар.
Умумий йиғилиш тури: навбатдан ташқари
 
Умумий йиғилиш ўтказилган сана: 24 июль 2015 йил
Умумий йиғилиш баённомаси тузилган сана: 31 июль 2015 йил
Умумий йиғилиш ўтказилган жой: Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй
Умумий йиғилиш кворуми: 83,72 %
Овоз беришга қўйилган масалалар Овоз бериш натижалари
    рози қарши бетараф
% миқдори % миқдори % миқдори
1. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖУставига ўзгартиришлар киритиш ва киритилаётган ўзгартиришлар матнини тасдиқлаш. 100 126 696 овоз 0 0 0 0
Умумий йиғилиш томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўлиқ   шакли:
1. 1. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Уставига, тасдиқланган ўзгартиришлар матнига мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. (Мазкур баённомага илова № 
Ижро этувчи орган раҳбаринг Ф.И.Ш.: Х.Х. Холмуродов

 

 

«РЎЙХАТГА ОЛИНГАН»

Тошкент шаҳар

Мирзо Улуғбек тумани тадбиркорлик субъектларни рўйхатидан ўтказиш Инспекцияси томонидан

2015 йил «__» _____даги

_____________ - сонли қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

"MAXSUSENERGOGAZ" AЖ

навбатдан ташқари акциядорлар

умумий йиғилишининг

2015 йил «__»______ даги

қарори билан

Умумий йиғилиш раиси

___________

«MAXSUSENERGOGAZ» AKЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

УСТАВИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

Эски тахрир

Янги тахрир

3.3. Эълон қилинган акцияларнинг сони энг кўп миқдори 155 000 (бир юз эллик беш минг) акция.

3.3. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдори 155 000 (бир юз эллик беш минг) дона оддий эгаси ёзилган хужжатсиз акция.

4.2. Қўшимча акциялар Жамиятнинг мазкур Уставида тасдиқланган ва эълон қилинган акциялар миқдори доирасида тарқатилиши мумкин.

4.2. Қўшимча акциялар Жамиятнинг мазкур Уставида тасдиқланган ва эълон қилинган акциялар миқдори доирасида жойлаштирилиши мумкин.

5.5. Жамият акциядорлари янги чиққан акцияларни сотиб олишда устунлик ҳуқуқига эга. Агар янги чиқарилган акциялар акциядорлар ва Жамият қатнашчилари томонидан сотиб олинмаса, қолган акциялар оммавий жойлаштириш йўли билан қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

5.5. Жамият томонидан акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

5.7. Қимматли қоғозларнинг номинал сақловчилари депозитарийлардир.

5.7. Қимматли қоғозларни номинал сақловчи - қимматли қоғозлар эгасининг ёки у вакил қилган шахснинг топшириғига кўра қимматли қоғозларни ҳисобга олишни ва уларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқлашни қимматли қоғозларнинг эгаси бўлмаган ҳолда амалга оширувчи инвестиция воситачиси, қимматли қоғозлар марказий депозитарийси.

5.8. Акцияларни сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий депозитарийда амалга оширилади.

5.8. Акцияларни сақлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

5.9. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.

5.9. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инвестиция воситачиси ва (ёки) қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан бериладиган депо ҳисобварақидан кўчирма билан тасдиқланади.

5.10. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш қимматли қоғозлар эгаларининг депозитарийлардаги депо ҳисобварағлари ҳолатига кўра марказий рўйхатдан ўтказувчи вазифасини бажарувчи қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.

5.10. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш қимматли қоғозлар эгаларининг инвестиция воситачиси ва (ёки) қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги депо ҳисобварақлари ҳолатига кўра қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади.

5.11. Жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш учун депозитарийлар:

- реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг идентификация қилинишини;

- реестрда рўйхатдан ўтказилган шахсларнинг ахборот олишга ва уларга ахборот юборилишига ҳамда реестр шакллантирилишига имкон берадиган акцияларга бўлган ҳуқуқлари ҳисобга олинишини;

- реестрга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига сабаб бўладиган ҳужжатларнинг ҳамда барча фактлар тўғрисидаги ҳамда депозитарийларнинг бундай ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир барча ҳаракатлари ҳақидаги ахборотнинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатлар мобайнида тўпланиши ва сақланишини таъминлаши керак.

Чиқариб ташлансин.

Жамият уставининг 5.12.-5.16. бандлар тегишли равишда 5.11.-5.15. бандлар деб ҳисоблансин.

6.4. Дивидендлар жойлаштирилган акциялар бўйича жамиятнинг йиллик натижалари бўйича жамиятнинг ҳар йилдаги соф фойдаси хисобланади ва тўланади.

6.4. Молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар бир йилда бир марта ҳисобланади ва тўланади.

7.2. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

Заҳира фонди бошқа мақсадларга ишлатилиши мумкин эмас.

7.2. Жамиятнинг захира фонди фақат қонунчиликда рухсат этилган мақсадларга ишлатилади.

8.1. Акциядорлар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

....

депозитарийдаги депо ҳисобварағидан ўзига тааллуқли кўчирма олиш;

....

8.1. Акциядорлар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

....

ўзи ҳақида инвестиция воситачисидаги ва (ёки) қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидаги депо ҳисобварағидан кўчирмалар олиш;

....

9.24. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда 9.20 пунктида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- 9.20 пунктида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

- акциядорлар (акциядор) жамиятнинг 9.20 пунктида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

- 9.22 пунктида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

- таклифлар ушбу қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

9.24. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда 9.20 пунктида белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг Умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар Жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

- 9.20 пунктида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

- акциядорлар (акциядор) жамиятнинг 9.20 пунктида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

- 9.22 пунктида назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;

- таклифлар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

9.36. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига (5%) эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Конунда белгиланган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала ушбу қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

9.36. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига (5%) эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) Конунда белгиланган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

- кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.

9.39. Жамият Кузатув кенгаши ушбу қонунда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

9.39. Жамият Кузатув кенгаши қонунчиликда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.

10.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

...

- Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим;

...

- қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

...

10.4. Жамият Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

...

- Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда Жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси Жамият Кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

- Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай дастлабки тарзда тасдиқлаш;

...

- қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва акциялар чиқарилуви тўғрисидаги қарорини тасдиқлаш;

...

"MAXSUSENERGOGAZ" АJ

Бошқарув Раиси

Убайдуллаев Олимжон Бокижонович 

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus