A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

02.11.2017-да акциядорлар умумий йиғилиши ўтқазилиши ҳақидаги хабар

Ҳурматли «MAXSUSENERGOGAZ» АЖ акциядорлари!

100007, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй манзилида жойлашган "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти, e-mail:  aomeginfo@maxsus.uz,  www.maxsus.uz веб-сайти, 2017 йил “02” ноябрда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй манзилида бўлиб ўтадиган Акциядорларининг навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Йиғилиш соат 14:00 да бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

1. «MAXSUSENERGOGAZ» АЖнинг Кузатув Кенгаши янги таркибини сайлаш.

Акциядорларни «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш реестири 2017 йил 13.10. ҳолатига ва «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар навбатдан ташкари умумий йиғилиши ўтказиш учун 2017 йил 27.10. ҳолатига ёпилади.

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ навбатдан ташқари умумий йиғилиши акциядорлари маълумоти билан (Кузатув Кенгаши аъзолари хакидаги маълумотлари билан), Қонунга мувофиқ, Жамиятда юқорида кўрсатиб ўтилган манзил ёки 267-36-61 телефон рақами орқали танишиб олишингиз мумкин.

Акциядорлар қабул рўйхати соат 13:00 дан 13:45 гача бўлиб ўтади. Акциядорларда ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари: жисмоний шахслар учун - паспорт ва овоз бериши учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома, юридик шахслар учун - раҳбарнинг имзоси ва муҳри бўлиши керак.

Шу билан бирга эслатиб ўтамиз, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуннинг 42-моддасига мувофиқ, акциядорлар шахсий депозити ҳақида Марказий депозитарийга ва (ёки) инвестиция воситачисига ўз вақтида хабар бериши, унинг акцияси ҳуқуқига кўрсатиладиган хизматларнинг ўзгартирилгани тўғрисида маълумот бериши шарт. Акциядорлар шахсий депозити ҳақида ўз вақтида хабар бериши ёки унинг акцияси ҳуқуқига кўрсатиладиган хизматларнинг ўзгартирилгани тўғрисида маълумот бермаган ҳолатда, Марказий депозитарий ва (ёки) инвестиция воситачиси акциядорга кўрсатилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

Шу билан бирга, Қонуннинг 62-моддасига мувофиқ, бўлиб ўтадиган акциядорлар умумий йиғилиши хабари акциядорларнинг электрон манзилига жўнатилади.

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги №ЎзРҚ-370-сонли “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросига мувофиқ акциядорларни маълумотларини янгилаш мақсадида ўзининг электрон почта манзилини Жамиятга ва хизмат кўрсатувчи инвестицион воситачисига ҳамда -  aomeginfo@maxsus.uz - "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

 

«MAXSUSENERGOGAZ» АЖ Кузатув кенгаши

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus