A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

28.06.2017-да акциядорлар умумий йиғилиши ўтқазилиши ҳақидаги хабар

Ҳурматли «MAXSUSENERGOGAZ» АЖ акциядорлари!

100007, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй манзилида жойлашган "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти, e-mail: aomeginfo@maxsus.uzwww.maxsus.uz веб-сайти, 2017 йил “28” июн куни "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамиятининг 2016 йил ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти якунлари бўйича Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй манзилида бўлиб ўтадиган Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Йиғилиш соат 14:00 да бошланади.

 КУН ТАРТИБИ:

1. Кузатув кенгаши Раиси томонидан Кузатув кенгашининг "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни бошқаришда 2016 йил якунлари бўйича иш фаолияти ҳисоботини ва Кузатув кенгаши томонидан 2016 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.  
2. 2016 йил учун "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича Бошқарув йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2016 йилда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун килинган чора-тадбирлар бўйича Бошқарув ҳисоботини тасдиқлаш.
4. 2016 йилдаги "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг молиявий-хўжалик фаолият текшируви якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
5. 2016 йил якунлари бўйича "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ соф фойдасини тақсимлаш.
6. Уч йил ичида "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг талаб қилиб олинмаган дивидендлари.
7. MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш.
8. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Тафтиш комиссияси таркибини тасдиқлаш.
9. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
10. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув таркибини тасдиқлаш.
11. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ корпоратив бошқарув Кодексини тасдиқлаш.
12. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига риоя этилиши ҳақида қарор қабул қилиш.
13. Акциядорлик жамиятлари томонидан Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини ўз фаолиятига қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
14. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг «Ахборот сиёсати тўғрисидаги», «Ички назорат тўғрисидаги», «Дивиденд сиёсати тўғрисидаги», «Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги» Низомларни тасдиқлаш.
15. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ жорий иқтисодий фаолиятида тузилган аффилланган шахслар билан битимлар.
16. Хорижий инвесторлар билан қӯшма корхона тузиш ҳақида қарор қабул қилиш.
17. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг асосий воситаларини сотилиш тартибини тасдиқлаш.
18. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг Низомига киритиладиган ўзгартиришлар ва қӯшимчалар матнини тасдиқлаш.
19. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни урта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
20. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув Раиси ва аъзоларини ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат шартномаларини тасдиқлаш.
21. 2017 йилда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг бизнес-режа ривожланиш параметрларинини бажарилиш ҳисоботини эшитиш учун ва "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши мажлисларини тартибини тасдиқлаш.

Акциядорларни «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш реестири 2017 йил 12.06. ҳолатига ва «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиш учун 2017 йил 21.06. ҳолатига ёпилади.

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига тайёргаликда Жамият Бошқарувида (юқорида кўрсатиб ўтилган манзил ёки 267-36-61 телефон рақами орқали) танишиб олишиш учун Акциядорларга қуийдаги маълумотлар берилади: "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг 2016 йиллик ҳисоботи; "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолият якунлари текшируви бўйича Ташқи аудит хулосаси ва Тафтиш комиссияси хулосаси; "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув Раисининг ваколатини узайтириш, меҳнат шартномасини қайта тузиш имконияти ҳақидаги Кузатув кенгаши хулосаси; Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ва номзодлари ҳақида маълумот; Низомга киритиладиган ўзгартиришлар ва қӯшимчалар матнини, Корпоратив бошқарув Кодекси, "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг «Ахборот сиёсати тўғрисидаги», «Ички назорат тўғрисидаги», «Дивиденд сиёсати тўғрисидаги», «Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги» Низомлари лойихаси.

Акциядорлар қабул рўйхати соат 13:00 дан 13:45 гача бўлиб ўтади. Акциядорларда ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари: жисмоний шахслар учун - паспорт ва овоз бериши учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома, юридик шахслар учун - раҳбарнинг имзоси ва муҳри бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги №ЎзРҚ-370-сонли “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросига мувофиқ акциядорларни маълумотларини янгилаш мақсадида ўзининг электрон почта манзилини Жамиятга ва хизмат кўрсатувчи депозитарийга ҳамда -  aomeginfo@maxsus.uz - "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

«MAXSUSENERGOGAZ» АЖ Кузатув кенгаши

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus