A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

“Дунёда диний ақидапарастлик экстремизм ва халқаро терроризм тахдидлари, уларнинг бартараф этиш борасида минтақавий хамкорликни кучайтиришни зарур вазифалари”

2017 йил 9 февралда «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда “Дунёда диний ақидапарастлик экстремизм ва халқаро терроризм тахдидлари, уларнинг бартараф этиш борасида минтақавий хамкорликни кучайтиришни зарур вазифалари” мавзусида Маънавият ва маърифат Кенгаши мажлиси бўлиб ўтди.

Кун тартибидаги мавзуни «O'zneftgazqazibchiqarish» АК кадрлар бўлими бошлиғи Юлдашев Дилшод Кулдашевич қуйидаги маълумотларни ўқиб эшиттиришдан бошлади. Юртбошимизнинг ўз вақтида БМТ Бош Ассамблеясида жаҳон ҳамжамияти диққатини бу муаммога қаратиб, кеч бўлмасдан халқаро миқёсда илдиз отиб бораётган бу хавф-хатар олдини олиб, таг-томири билан йўқотиш мақсадида халқаро миқёсда Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш марказини тузишга чорлаганлиги, ушбу воқеликдан келиб чиққан таклиф ўз вақтида амалга оширилганда эди, албатта бир қатор қонли фожиаларнинг олди олинган бўлиши тўғрисида гапириб ўтди.

Мавзуга алоҳида тайёргарлик кўрилган холда слайдлар намойиш қилинди.

image001 image002

Ўз навбатида, бундай ташкилотлар ягона мақсадга бўйсиндирилган террорчилик харакатларини бир вақтнинг ўзида бир неча мамлакат ҳудудида амалга оширадилар.

Шу ёмонлик билан курашиш учун бутун инсоният ўз кучини бирлашиш керак ҳалқаро, регионаларо ва давлат сатҳида. Ҳалқаро диний экстремизм ҳозир энг ноинсоний масштабда кўрсатилади ва хамма учун таҳдид билдиради,шу қаторида бизга ҳам. У бутун дунёда ва барча чегарадош жойларда кенг тармоқли гуруҳларидан иборат тизим сифатида шаклланган. ўз навбатида, бу динний жамиятлар “Ислом давлати” номи билан давлатлараро, этник ва динний қонли низолар яратишган. Ҳеч бир давлат яккаликда ўзини бундай таҳдиддан ҳавфсизлантиролмайди.

image003 image004

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг Диний ишлар бўйича қўмитаси эксперти Толипов Маъмуржон Толипович кун тартибидаги мавзуни юртбошимизнинг   “Эзгу мақсад ва ниятларимизга эришишнинг энг муҳим шарти – бу юртимиздаги тинчлик, осойишталикни сақлаш, бугун авжига чиқаётган террорчилик, диний экстремизм, гиёҳвандлик, ақидапарастлик каби хавф-хатарлардан огоҳ бўлиш, бир сўз билан айтганда, ўз уйимизни ўзимиз асрашимиз керак”. (Ислом Каримов) деган сўзлари билан бошлади. Диний экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг таҳлили шуни кўрсатадики, замонавий кўринишдаги деярли барча мутаассиб оқимлар ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун ижтимоий-психологик омилларга катта эътибор қаратади.

Диний мутаассиб оқимлар Қуръон оятлари ва ҳадисларни ўз манфаатлари йўлида талқин қилиб, кишилар онгига ўзларининг ҳақ йўлда экани, уларга қўшилганлар албатта, ҳидоят топиши ҳақидаги соҳта ғояларни сингдиришга ҳаракат қиладилар.

image005 image006

Ақидапарастлик муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни ҳамда уларни шароит, ҳолат,  вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ва уринишни англатади. Диний ақидапарастлик ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда уларни тан олмаслик, дин асосларини бузишда айблашда намоён бўлади. Бошқача айтганда, диний ақидапарастлик – сиёсий мақсадлар йўлида мавжуд ижтимоий муаммоларни илк, яъни у ёки бу дин пайдо бўлган пайтдаги арконлар асосида ҳал этишга интиладиган қараш ва ҳаракатлардан иборат. Ўзининг мақсадларига етишиш учун улар ёшларимизларни интернет, мобил алоқа, телевидение, видеоўйинлардан фойдаланиб, ўзларининг сафларига оғдиришмоқда.

Диний экстремизм эса диний фирқалар ёки айрим диндорлар томонидан жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган ғояларни тарғиб қилиш ва шундай ғояларга мос келмайдиган фаолият олиб боришни англатади. Ҳар қандай диний экстремизм каби «ислом» экстремизмининг «нозик» томони унинг «дин»га асосланганида, аниқроғи дин билан ниқобланганидадир. Бугунги кунда бутун дунё халқлари тинчлигига раҳна, одамларнинг қалбларига қўрқув, ғулғула солаётган, кимларнидир жигарпорасидан, кимларнидир эса меҳрибон ота-онасидан айираётган, оила деб аталмиш кичик жамиятни пароканда қилаётган ёвуз куч бу – шубҳасиз диний ақидапарстлардир. Бу террорчи ташкилот ҳаракатлари биздан узоқ деб бепарво бўлиш бугунги кунда ҳеч бир кишига лойиқ иш эмас.

Шу боис ҳам Президентимиз халқимизни диний экстремизм каби тажовузкор фирқалар ёмонлигидан сақлашга қаратилган ғояларни олға сурдилар. Натижада масъул ташкилотлар, устозлар ва мураббийлар, маҳалла фаоллари томонидан огоҳликка чақирув ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги сиз билан бўлаётган учрашув ҳам бунинг яққол мисолидир. Бугун бутун дунёга хавф солаётган, дин ниқоби остида турли хунрезликларни амалга ошираётган диний ақидапарстларнининг сохта идеалларию ғаламисликлари, аслида, улар айрим кучларнинг “қонли қўли” эканлигини кўпчилик яхши билади. Уларнинг даҳшатли қирғинлари, вайронкорлик руҳидаги қарашларини оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бораяпмиз. Бундай нохушликларининг олдини олиш, фарзандларимизни тўғри йўлдан адашмаслиги учун уларга тўғри маслаҳатлар бериш ва йўл кўрсатиш сизу бизнинг вазифамиз эканлиги ёдда сақлашимиз ва тинчлигимизни сақлашда бирга курашмоқлигимиз зарур. Маданият, одоб-ахлоқ ва инсоният кушандаси бўлган диний ақидапарастликдек зарарли тоифанинг хатарларидан огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

 

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus