A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

30.06.2016 йилда Акциядорлар умумий йиғилиши ўтқазилиши ҳақидаги хабар

Ҳурматли акциядорлар!

100007, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек кўчаси, 32 А уй манзилида жойлашган "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти, e-mail:aomeginfo@maxsus.uz, www.maxsus.uzвеб-сайти, 2016 йил “30” июн куни "MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамиятининг 2015 йил ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолияти якунлари бўйича бўлиб ўтадиган Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. (телефон рақами: 267-36-61). Йиғилиш соат 14:00 да бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

1. Кузатув кенгаши Раиси томонидан Кузатув кенгашининг "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни бошқаришда 2015 йил якунлари бўйича иш фаолияти ҳисоботини ва Кузатув кенгаши томонидан 2015 йилда қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.  
2. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ 2015 йил учун молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича Бошқарув йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
3. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни ривожлантириш стратегиясига эришиш учун килинган чора-тадбирлар бўйича Бошқарув ҳисоботини тасдиқлаш.
4. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолият текшируви якунлари бўйича Тафтиш комиссияси хулосасини тасдиқлаш.
5. 2015 йил якунлари бўйича "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ соф фойдасини тақсимлаш.
6. MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши таркибини тасдиқлаш.
7. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Тафтиш комиссияси таркибини тасдиқлаш.
8. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
9. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув таркибини тасдиқлаш.
10. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ янги таҳрирдаги Низомини тасдиқлаш.
11. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнингАкциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги, Бошқарув ҳақидаги, Тафтиш комиссияси ҳақидаги янги таҳрирли Низомларини тасдиқлаш.  
12. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ жорий иқтисодий фаолиятида тузилган аффилланган шахслар билан битимлар.
13. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖни урта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
14. Уч йил ичида "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг талаб қилиб олинмаган дивидендлари.
15. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув Раиси ва аъзоларини ишга қабул қилиш тўғрисидаги меҳнат шартномасини тасдиқлаш.
   
16. "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг бизнес-режа ривожланиш параметрларинини бажарилиш ҳисоботини ва "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Кузатув кенгаши 2016 йил учун мажлисини тартибини тасдиқлаш.

Акциядорларни «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш реестири 2016 йил 13.06. ҳолатига ва «MAXSUSENERGOGAZ» АЖда Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши ўтказиш учун 2016 йил 24.06. ҳолатига ёпилади.

"MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Акциядорлар йиллик умумий йиғилишига тегишли маълумотлар билан Ташкилотда (юқорида кўрсатиб ўтилган манзил ёки 267-36-61 телефон рақами орқали) танишиб олишингиз мумкин.

"MAXSUSENERGOGAZ" Акциядорлик Жамияти Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши акциядорларига: "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ 2015 йиллик ҳисоботи; "MAXSUSENERGOGAZ" АЖнинг 2015 йилдаги молиявий-хўжалик фаолият текшируви якунлари бўйича Ташқи аудит хулосаси ва Тафтиш комиссияси хулосаси; "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ Бошқарув Раисининг ваколатини узайтириш, меҳнат шартномасини қайта тузиш имконияти ҳақидаги Кузатув кенгаши хулосаси; Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзолари ва номзодлари ҳақида маълумот; Низомни лойихаси; Жамиятнинг Акциядорлар умумий йиғилиши ҳақидаги, Бошқарув ҳақидаги, Тафтиш комиссияси ҳақидаги, Ички аудит хизмати ҳақидаги янги таҳрирли Низомлари маълумотлари билан Жамиятда (юқорида кўрсатиб ўтилган манзил ёки 267-36-61 телефон рақами орқали) танишиб олишингиз мумкин.

Акциядорлар қабул рўйхати соат 13:00 дан 13:45 гача бўлиб ўтади. Акциядорлар ўзлари билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва овоз бериши учун ишончнома, юридик шахслар учун раҳбарнинг имзоси ва муҳри, жисмоний шахслар учун нотариал идора томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2014 йилдаги №ЎзРҚ-370-сонли “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядоларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижросига мувофиқ акциядорларни маълумотларини янгилаш мақсадида ўзининг электрон почта манзилини Жамиятга ва хизмат кўрсатувчи депозитарийга ҳамда "MAXSUSENERGOGAZ" АЖ aomeginfo@maxsus.uz электрон манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

«MAXSUSENERGOGAZ» АЖ

Кузатув кенгаши

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus