A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

Умумхалқ хайрия ҳашари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг жорий йил 19 февралдаги “2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Наврўз байрами олдидан эса 12-13 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилди.

«MAXSUSENERGOGAZ» AJ ходимлари сидқидилдан ҳашар уюштиришиб, ўзлари ҳам шу умумхалқ ҳашарига ўз хиссаларини қўшганларидан хурсанд бўлишди.

01 02

Турар жойларимизни, маҳалла ва кўчаларимизни саранжом-саришта сақлаш, обод қилиш, гул экиш, кўчат ўтқазиш, ўзбек халқининг ота-боболаридан қолган анъаналари бўлиб, азал-азалдан қон-қонига сингиб кетган. Айниқса, Наврўз байрами арафасида бетобларни йўқлаш, кексаларнинг дуоларини олиш, ҳашар уюштириб кўпнинг оғирини енгил қилиш – халқимизга хос азалий анъаналардан бири ҳисобланади.

03 04

Жумладан, ишлаб фаолият олиб бораётган корхоналаримизни, иш ўрнимизни ҳам обод қилиб озода сақлаш, ҳам доимий одат тусига айланиб қолган. Умумхалқ ҳашарида корхонамизниг барча ишчилари ва ходимлари фаол иштирок этишди. Корхона атрофлари ободонлаштирилиб, дарахтлар ва кўчатларга ишлов берилди. Бинонинг ташқи криниши ва ички хоналари хам тозаланди. Умумхалқ ҳайрия ҳашарида 18 та бошқарма ходимлари ва 20 дан ортиқ ишчилар фаол қатнашишди.

05 06

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 март куни қабул қилинган фармойиши асосида март-апрель ойлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги, деб эълон қилинганлиги муносабати билан доимий равишда ободонлаштириш ишлари олиб бориш режалаштирилиб олинди.

07 08

Бу ҳайрли ишларни олиб боришга маъсул эти корхона КУК раиси Ш.Т. Жангабаев тайинланди ва назорати юклатилди.

09 10

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus