A- A A+

contacts2(+99871) 267-36-58
(+99871) 230-02-05
info@maxsus.uz

Маколалар

IX-халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси

"Maxsusenergogaz" Акциядорлик Жамияти IX-чи Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси ишларида ҳам иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ “Узэкспомарказ МВК” АЖ павилионларида 2015 йил 26 октабрдан 5 ноябрга қадар Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди.

“Узбекнефтгаз” МХК кенг ассортиментли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариши битта холдинг стендида бўлган акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан намойиш этилди. Мазкур саноат ва кооперацион майдони тадбирида келажак 2016 йилдаги самарали ишлар: музокаралар ўтказиш, янги шартномалар ва контрактларни рўйхатдан ўтказиш ва имзолаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Тадбир давомида 2016 йилда «Maxsusenergogaz» Акциядорлик Жамияти ишлаб чиқаришда хизматлар кўрсатиш учун 15 та шартномалар тузилди ва имзоланди.

 

Обуна бўлиш

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

sitemap rus